Беларусь Россияга гўшт маҳсулотлари экспортини вақтинчалик тўхтатди

© РИА Новости. Егор Еремов
Беларусь ўзининг бир қатор корхоналаридан Россияга гўшт маҳсулотлари экспорт қилишни вақтинчалик тўхтатди, деб айтилмоқда Беларусь қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири ўринбосари Александр Субботиннинг Россельхознадзор раҳбари Сергей Данкверт номига ёзилган мактубида.
Ҳужжатда Беларусь томони сифат стандартларига мос келмайдиган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишини келтириб чиқарган омилларни тергов қилишни ташкиллаштиргани айтилган.
Аввалроқ Россельхознадзор Беларусь ветеринар ва озиқ-овқат назорати департаментига беларуслик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларида маълум қилинмаган ген-модификациялашган компонентлар аниқлангани сабабли Беларуснинг бир қатор корхоналаридан Россияга маҳсулот етказиб берилишини тўхтатиш илтимоси билан мурожаат қилганди.
Мавзуга оид

21:28 / 13.03.2025
Россия мамлакатга кириш тақиқланган ЕИ фуқаролари рўйхатини кенгайтирди

21:18 / 13.03.2025
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

20:57 / 13.03.2025
Россия Давлат Думаси раиси Тошкентга расмий ташриф билан келди

23:40 / 11.03.2025