Лондон полицияси телефон ғилофи қурол кўринишида бўлган кишини ҳибсга олди

Лондоннинг Станстед аэропортида полиция смартфон ғилофи қурол кўринишида бўлган кишини қўлга олди. Бу ҳақида Macrumors хабар берди.
Лондонлик эркак аэропортдаги хавфсизлик тизимидан қурол ғилофли смартфони билан ўтаётган бўлган, бу полиция ходимларида дарҳол норозилик уйғотган. “Ўйинчоқ” эгаси “муассаса ва ташкилотлар фаолиятига хавф туғдириш билан боғлиқ жамоат тартибини бузганликда” айбланмоқда.
Буюк Британия полицияси ноодатий ғилофли смартфон соҳибларини бундай аксессуарлар билан жамоат жойларида юрмасликка чорламоқда, чунки хавфсизлик ходимлари бир қарашда узоқ масофадан қуролни ўйинчоқ билан адаштиришлари мумкин. Шундай ҳолат юзага келган тақдирда “қурол” эгаси унинг қўлларига кишан кийдирилишига тайёр туриши керак бўлади.
Мавзуга оид

17:23 / 11.03.2025
АҚШда 40 йил олдин қамоқдан қочган жиноятчи ушланди

15:39 / 11.03.2025
Истеъфодаги полиция ити ўрмонда йўқолган қариянинг ҳаётини сақлаб қолди

12:38 / 11.03.2025
РБК: Россияда полиция учун смартфонларни бузиб кириш қийинлашди

09:27 / 11.03.2025