Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эрон олий раҳбарини «шармандали ўлимдан» қутқарганини айтди
АҚШ президенти яқинда Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш устида иш олиб борганини, аммо «ғазаб, нафрат ва жирканчликка тўла баёнотлар»га дуч келгач, чекловларни олиб ташлаш ҳаракатларини тўхтатганини ҳам иддао қилди.

Фото: AP
АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон олий раҳбари Али Хоминаий томонидан АҚШ ва Исроил мағлуб этилгани ҳақида берилган баёнотини кескин танқид қилди.
Трамп Хоминаий сўзларини «ёлғон» деб атади ва у шахсан Эрон олий раҳбарининг ўлимининг олдини олганини таъкидлади. Жумладан, у Теҳронни бомбардимон этмоқчи бўлган Исроилнинг бир қанча самолётларини орқага қайтаришни талаб қилганини айтди.
«Мен уни ўта даҳшатли ва шармандали ўлимдан қутқардим ва у «раҳмат, президент Трамп» дейишига ҳам ҳожат йўқ», деб ёзди АҚШ раҳбари Truth ижтимоий тармоғида.
Трамп, шунингдек, яқинда Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш устида иш олиб борганини, аммо «ғазаб, нафрат ва жирканчга тўла баёнотларни» олганини, шундан сўнг, чекловларни олиб ташлаш ҳаракатларини тўхтатганини айтди.
Аввалроқ Reuters агентлиги Трамп Исроилнинг Хоминаийни ўлдириш режасига «вето қўйгани» ҳақида хабар берганди.
Исроил 13 июндан бошлаб, Эронга зарба бериб, бошқа нарсалар қатори ядровий дастур объектлари, юқори мартабали ҳарбий амалдорлар ва ядровий олимларни нишонга олди. Эрон бунга жавобан Исроилга ракета ва дронларни учирди.
22 июн куни АҚШ Эроннинг учта ядровий объектига зарба берди, икки кундан кейин эса Эрон Қатардаги Америка ҳарбий базасига ҳужум қилди. 24 июн куни Исроил ва Эрон ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.
Эрон олий раҳбари Али Хоминаий 26 июн куни халққа мурожаат қилиб, мамлакатни Исроил ва АҚШ устидан қозонилган ғалаба билан табриклади.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

20:43 / 11.08.2025
Йил учрашуви: Аляскада нима бўлади?

18:57 / 11.08.2025
Эрон ва Ироқ хавфсизлик борасида келишув имзолади

18:53 / 11.08.2025
Трамп ақлий имконият тестини “аъло”га топширганини айтди

16:35 / 11.08.2025