Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эронга берилган зарбаларни Хиросима ва Нагасаки портлашларига қиёслади
Бу зарбалар урушни ниҳоясига етказди, деди у.

Фото: AP
Доналд Трамп Американинг Эрон ядро иншоотларига берган зарбаларини Иккинчи жаҳон уруши давридаги Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига ташланган атом бомбаларига қиёслади.
«Мен Хиросима ёки Нагасакини мисол тариқасида келтирмоқчи эмасман, лекин моҳиятан бу худди шу нарса - бу урушни ниҳоясига етказди», деди АҚШ президенти Ҳаагадаги НАТО саммитида.
Трамп сўзларига кўра, Америка бомбардимонлари нафақат Исроил ва Эрон ўртасидаги урушни тугатди, балки Исроилнинг Ғазо секторидаги Ҳамасга қарши урушида муваффақиятга эришишга ёрдам бериши мумкин.
«Ўйлашимча, Ғазо бўйича катта тараққиёт бўлди. Ўйлайманки, биз амалга оширган ҳужум туфайли бизни жуда яхши янгилик кутмоқда», деди у.
Президент, шунингдек, АҚШ зарбалари Эроннинг ядровий дастурини бир неча ой орқага сургани ҳақидаги ошкор қилинган разведка маълумотлари аниқ эмаслигини таъкидлашда давом этди. Трамп Фордо, Натанз ва Исфахондаги заводларга етказилган зарарни Исроил ўз баҳосини бермагунча тўлиқ шарҳлаб бўлмаслигини таъкидлади.
АҚШ 22 июнга ўтар кечаси Эроннинг Исфаҳон, Натанз ва Фордодаги учта ядровий объектига зарба берди. Шундан бери Трамп Эроннинг ядровий дастури йўқ қилинганини бир неча бор таъкидлаган. АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет ҳам зарбадан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида «Эроннинг ядровий амбициялари бутунлай йўқ қилинганини» айтди.
Шу билан бирга, CNN ва NYT нашрлари АҚШ разведкасининг дастлабки маълумотларига таяниб, АҚШ зарбалари Эрон ядровий материалининг озгина қисмини йўқ қилганини, Теҳрон эса бойитилган уран захираларининг катта қисмини кўчиришга ва яширишга муваффақ бўлганини, бундан ташқари, АҚШ томонидан урилган нишонлар Трамп маъмурияти кутганидек зарар кўрмаганини маълум қилди. Бунга жавобан АҚШ президенти оммавий ахборот воситаларини танқид қилди ва бу хабарларни «сохта» деб атади.
Тавсия этамиз
Йил учрашуви: Аляскада нима бўлади?
Жаҳон | 20:43 / 11.08.2025
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Навоийдаги иккита осма дор йўли фаолияти тақиқланди
Жамият | 13:24
-
Тошкент вилоятида янги аэропорт учун жой қидирилмоқда
Ўзбекистон | 12:28
-
Аляскадаги музокаралар: Путин нима талаб қилади ва Трампга нима керак?
Жаҳон | 12:26
-
Россияга ён бериш йўқ – ЕИ санкцияларнинг навбатдаги пакети устида ишлайди
Жаҳон | 12:18
Мавзуга оид

11:24
Трамп Путинни Украина бўйича музокараларга мажбурлади – Ҳегсет

10:45
Трамп жиноятчиликка қарши курашиш баҳонасида Вашингтонга ҳарбийларни киритмоқда

07:41
Трамп Хитой билан «тариф сулҳи»ни яна 90 кунга узайтирди

20:43 / 11.08.2025