Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин: Россия ва Ўзбекистон миграция масалаларини биргаликда ҳал қилади
Россия президенти яқинда Саида Мирзиёева Москвада бўлиб, Россия ҳукумати вакиллари билан шу масалада учрашувлар ўтказгани, хусусан, икки мамлакат ёшлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганини қайд этган.

Вячеслав Прокофьев / РИА Новости / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA
Россия ва Ўзбекистон миграция масалаларини биргаликда ҳал қилишга, Россияда ишлайдиган одамларни олдиндан тайёрлашга келишиб олган. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин ТАСС агентлиги томонидан дунёнинг етакчи ахборот агентликлари раҳбарлари билан ташкил этилган учрашувда маълум қилди.
«Ўзбекистонда 30 йилча олдин 15-18 миллион одам яшаган. Ҳозир эса 38 миллион киши. Ҳар йили аҳоли бир миллионга ошмоқда. Ҳар йили. Тушуняпсизми барчаси қандай тез ўзгармоқда.
Албатта, биз меҳнат бозорида ҳам, ижтимоий соҳада ҳам кўплаб масалалар борлигини тушунамиз. Барчамиз буни англаймиз. Шу сабабли [Ўзбекистон президенти] Шавкат Миромонович [Мирзиёев] билан миграция масалаларини биргаликда ҳал қилишга келишиб олдик. Чунки бизда меҳнат бозори бугун қандай аҳволда экани маълум.
Сизда (Ўзбекистонда) маълум даражада босим кузатилмоқда. Лекин нима қилишни биргаликда келишиб олдик. Россияда ишлашни хоҳлайдиган одамларни тайёрлаш масаласини ҳал этамиз.
Бу рус тилини, рус маданиятини ўрганишга тааллуқли ва ҳоказо – бунда бутун бошли режа яхши. Умид қиламанки, буларнинг барчасини биз ташкил этамиз», – деган Путин.
У ёшлар билан ишлаш муҳим аҳамиятга эгалиги, шунинг учун ҳозирда Россия ва Ўзбекистон ёшлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлаган.
«Бу борада ёшлар билан ишлашнинг ўзи ҳам жуда муҳим ва қимматлидир. Бу ерда мен сизнинг фикрингизга тўлиқ қўшиламан. Билишимча, Шавкат Миромоновичнинг ёрдамчиси – Саида Шавкатовна яқинда Москвада бўлган ва кўплаб ҳамкасбларим билан ҳукуматда, Президент администрациясида учрашган. У президент топшириғига биноан ёшлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга, таъбир жоиз бўлса, ушбу ёшлар йўналишини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.
Бу ерда аниқ таклифлар мавжуд, шубҳасиз, ҳаммамиз биргаликда бунинг устида ишлаймиз. Ёшлар йўналиши энг муҳимларидан бири экани аниқ, фикрингизга тўлиқ қўшиламан», – деган Россия президенти ЎзА бош директори Абдусаид Кўчимовнинг саволига жавобан.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

20:43 / 11.08.2025
Йил учрашуви: Аляскада нима бўлади?

16:35 / 11.08.2025
“Катта умидлар йўқ” — сиёсатшунослар Трамп ва Путин учрашуви ҳақида

11:22 / 11.08.2025
Аляскада Трамп ва Путин учрашуви учун катта уй тайёрланмоқда

22:08 / 10.08.2025