Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ва ҳусийлар Исроилга зарбалар берди
Эрон–Исроил урушининг 4-куни бошланар экан, ҳар икки томон ҳам юзлаб дрон ва ракеталар билан зарба алмашмоқда. Эрон майдонда ёлғиз қолмади, Яман ҳусийлари ҳам озми-кўпми ракеталар билан Исроилни безовта қилиб туришибди. Афтидан Нетаняҳу Эронга паст баҳо берган кўринади, кўплаб тарқалган лавҳаларда Исроилнинг зарарланган ҳудудлари бамисоли Ғазодаги бинолардек кўриниш ҳосил қилган. Урушнинг дастлабки кунларидан фарқли равишда Эрон зарбалари натижасида Исроилда вайрон бўлган нишонлар сони кўпайган.

Исроил мудофаа кучлари Эрон томонидан Исроилга йўналтирилган 100 га яқин дронни муваффақиятли зарарсизлантирганини маълум қилди.
Шунингдек, Машҳаддаги Эрон авиациясига тегишли ёқилғи ташувчи самолёт Исроил томонидан нишонга олинган. Эрон томонидан Тел-Авив, Бат Ям, Тамра, Ҳаифа ва бошқа марказий исроил шаҳарларига ракета зарбалари берилди.
Бат Ямдаги зарарлардан 200 дан ортиқ киши жабрланган, кўплаб шаҳар иншоотлари вайрон қилинган. Икки томондан ҳам зарбалар давом этаётгани учун айни вақтда қанча одам ҳалок бўлганини аниқ айтиш қийин. Исроил F-35 ва F-15 қирувчи самолётлари орқали Теҳрон нефт базаси, Машҳаддаги ҳарбий ёқилғи омбори, Ҳамадон радар маркази ва Исфаҳон дрон базасига зарбалар берди. Эрон авиацияси логистик линиясига (ёқилғи ва дронларни етказиш занжири) разведка асосида режалаштирилган ҳужумлар уюштирилди. Аl Jazeera манбаларига кўра Эроннинг ҳужумлари Исроил элитаси ва олимларига қаратилган. Нетаняҳу кеча Fox newsʼга берган интервюсида Эрон разведка хизмати бошлиғи ва унинг ўринбосари ўлдирилганини даъво қилган. 15 июн куни бўлиши режалаштирилган Эрон–АҚШ ядро музокаралари тўхтатилган эди, Эрон ташқи ишлар вазири айтганидек, энди бу музокараларда маъни қолмади. АҚШ президенти Доналд Трамп Truth Social тармоғидаги баёнотида Эронга нисбатан жиддий огоҳлантириш берди. У агар Эрон АҚШга қарши ҳужум амалга оширса, АҚШ “илгари кузатилмаган даражада зарба” беришини билдирди. Шу билан бирга, Трамп АҚШ Исроилнинг ўтган кечадаги Эронга ҳужумига алоқадор эмаслигини таъкидлади: “Биз Эрон ва Исроил ўртасида осонликча келишувга эришиб, бу қонли низони тугатишимиз мумкин” деган у. Бугун тонгда АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг 20 дан ортиқ ҳавода ёқилғи қуювчи самолётлари Қўшма Штатлардаги базаларини тарк этиб, Европага йўл олди, балки сафар Яқин Шарқ саридир. Reuters манбаларига кўра Эрон Исроил ҳужумлари тугамагунича оташкесим бўйича музокараларга тайёр эмаслигини маълум қилди.
“Эронликлар Қатар ва Уммон воситачиларига шунчаки маълумот бериб қўйди: улар жиддий музокараларни фақат Исроилнинг профилактик ҳужумларига жавоб берилгандан кейин бошлашлари мумкин”, - деган манба.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44
-
Давлат харидлари тизими оператори фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 10:34
-
Германияда Зеленский офиси раҳбарининг собиқ ўринбосари уйида тинтув ўтказилди
Жаҳон | 10:32
-
Ўзбекистон ва Покистон фуқароларга виза расмийлаштириш жараёнини соддалаштиради
Туризм | 09:47
Мавзуга оид

23:57 / 01.08.2025
Словения Исроилга қурол эмбаргосини жорий қилди

13:10 / 31.07.2025
АҚШ 2018 йилдан бери Эронга қарши энг кўп сонли санкциялар киритди

11:15 / 30.07.2025
Исроил Ғазо секторини тўлиқ аннексия қилиш масаласини кўриб чиқмоқчи

22:46 / 29.07.2025