Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Блогер Қобил Дўсов 5 йилга қамалди
Қобил Дўсов туҳмат, ҳақорат қилиш ҳамда ёлғон хабар бериш жиноятларини содир этганликда айбли деб топилди. Унга суд ҳукми билан 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ҳукмда Қобил Дўсовнинг Facebook’даги профили ҳамда Telegram’даги канали фаолияти тўхтатилиб, блокланиши ҳам белгиланган.

Фото: Kun.uz
Блогер Қобил Дўсовга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Қобил Дўсовга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинган. Жиноят иши ЖИБ Шайхонтоҳур туман суди судяси А.Мирзаханов раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилган.
Суд ҳукмига мувофиқ Қобил Дўсов 5 нафар жабрланувчига (Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасадди ва масъуллари, Чирчиқ шаҳри ИИБ Пробация бўлими катта инспектори) нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а” банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди ва 237-моддаси (ёлғон хабар бериш) 2-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Қобил Дўсовга жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг 2025 йил 24 февралдаги ҳукми билан тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан ўташ учун узил-кесил 5 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
Шунингдек, Қобил Дўсовнинг Facebook’даги профили ҳамда Telegram’даги канали фаолияти тўхтатилиб, блокланиши белгиланган.
Қобил Дўсов ЖИБ Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукми билан ҳақорат қилиш жиноятини содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланганди. ЖИБ Яшнобод туман судининг 2025 йил 24 январдаги ажримига мувофиқ Қобил Дўсовга нисбатан тайинланган ва ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланган.
Бундан ташқари, ЖИБ Арнасой туман судининг 2025 йил 24 январдаги ҳукми билан Дўсовга 1 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

09:31 / 21.05.2025
Блогер Қобил Дўсов устидан яна бир суд иши бўлиб ўтмоқда

21:14 / 24.02.2025