Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп агар Маск демократлар томонига ўтса, уни жазолашга ваъда берди
Шунингдек, яқинда юз берган оммавий можародан кейин SpaceX ва Tesla раҳбари билан муносабатларни яхшилаш ниятида эмаслигини таъкидлади.

Фото: AP
АҚШ президенти Доналд Трамп миллиардер Илон Маск агар Демократик партияни молиявий қўллаб-қувватлашга қарор қилса, «жиддий оқибатлар» билан таҳдид қилди.
Бу ҳақда у NBC News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди ва яқинда юз берган оммавий можародан кейин SpaceX ва Tesla раҳбари билан муносабатларни яхшилаш ниятида эмаслигини таъкидлади.
Трамп қандай чоралар кўришга тайёрлигини аниқлаштирмади, бироқ, аввалроқ Маск компаниялари учун миллиард долларлик давлат шартномаларини бекор этиш имкониятига шама қилган эди. Бундан ташқари, унинг иттифоқчиси Стив Бэннон тадбиркорни иммиграция терговига тортишга чақирди ва ҳатто унинг бизнесини назорат этиш учун «Мудофаа мақсадида ишлаб чиқариш» қонунидан фойдаланишни таклиф қилди.
Аввалроқ, Маск Трампни молиячи Жеффри Эпштейн билан муносабатларини яширишда айблади, президентга импичмент қўллашни ёқлаб чиқди, аммо кейинчалик бу постларини ўчириб ташлади. Эпштейн вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилишда айбланган ва қамоқда сирли равишда вафот этган эди.
Трамп бу айбловга вазминлик билан жавоб берди ва «эски янгилик» деб атади. Шунингдек, бунга «ҳеч қандай алоқаси йўқлигини» айтди.
Кейинчалик Маск янги «Америка партияси»ни ташкил этиш ғоясини илгари сурди.
Айни пайтда ҳар икки томон ҳам ярашиш истагини кўрсатмади.
Тавсия этамиз
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16 / 29.07.2025
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45 / 29.07.2025
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади
Жаҳон | 23:46 / 30.07.2025
-
Туркияда мигрантларнинг ноқонуний бандлигига қарши чоралар кучайтирилди
Жаҳон | 23:20 / 30.07.2025
-
Уй қурувчиларининг “қора” рўйхати, рус овчиларининг ўлжаси ва иссиқхоналарга қўллов – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:52 / 30.07.2025
-
Нозимахон Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти бўлди
Ўзбекистон | 22:27 / 30.07.2025
Мавзуга оид

23:46 / 30.07.2025
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади

20:36 / 30.07.2025
Кремл Россия Трампнинг санкцияларидан қўрқмаслигини билдирмоқда

14:57 / 30.07.2025
Трамп АҚШ ва Хитой тариф сулҳини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилади

09:19 / 30.07.2025