Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Харкив бўйлаб уруш давридаги энг йирик зарбани йўллади

Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA
РФ қуролли кучлари қаторасига иккинчи кеча Украина регионларига ракеталар ва дронлар билан ҳужум уюштирди. РФ қуролли кучларининг 7 июнга ўтар кечаси йўллаган зарбаларининг асосий нишонларидан бири Харкив бўлган. Россия 48 та дрон, бешта авиабомба, тўртта реактив снаряд ва учта ракета қўллаган ҳолда шаҳар бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллаган, деб хабар берди област маъмурияти раҳбари Олег Синегубов. Харкив мэри Игор Терехов бу шаҳар кенг кўламли уруш бошланганидан буён учраган энг кучли ҳужум бўлганини маълум қилган.
Дронлардан бири урилиши оқибатида Харкивнинг Основянский районидаги тўққиз қаватли уй жиддий шикастланган. Ҳужум туфайли еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қаватлардаги 12 квартирада ёнғин чиққан, ёнғиннинг жами майдони 600 метр квадратни ташкил этган. Харобалар остидан бир аёл чиқариб олинган.

Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA
Украина расмийларига кўра, ҳужум оқибатида Харкивдаги корхоналардан бирида йирик ёнғин содир бўлган, олов 10 метр квадрат майдонни қамраб олган. Област маъмурияти хабар беришича, корхонага жами 40 дрон, тўртта авиабомба ва битта ракета қўллаган ҳолда ҳужум уюштирилган. Тўртта цехга зарба келиб тушган. Вайроналар остида одамлар қолган бўлиши мумкин, област прокуратурасига кўра, олти киши ичкарида қамалиб қолган.

Област маъмурияти маълумотларига кўра, Харкивга зарба натижасида жами бўлиб иккита кўп қаватли уй, иккита хусусий уй, иккита корхона, иккита автомобил, маъмурий бино ва болалар мусиқа мактаби зарар кўрган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Харкивда уч киши ҳалок бўлган, 21 киши, жумладан, бир чақалоқ ва 14 ёшли қиз жароҳатланган. Харкив областининг Купянск шаҳри ўққа тутилиши вақтида тинч аҳоли вакили бўлган 64 ёшли киши яраланган.

Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA

Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Днипрода, Украина расмийларига кўра, Россия ҳужуми оқибатида инфратузилма, корхона, таълим муассасаси, гаражлар ва автомобилларга зарар етган, кўп қаватли уйларнинг ойналари синган, тинч аҳоли вакилларидан икки киши жароҳатланган. Херсонга ҳужум оқибатида иккита кўп қаватли уй шикастланган, икки киши – эр-хотин ҳалок бўлган.
Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари маълум қилишича, россиялик ҳарбийлар тунда жами 206 та дрон ва тўққизта ракета қўллаган: олтита Х-59/69 авиация ракетаси, «Искандер-М» комплексидан учирилган иккита баллистик ракета ва «Искандер-К» комплексидан учирилган битта қанотли ракета. Украина қуролли кучларига кўра, украин ҳарбийлари 167 та дронни зарарсизлантирган, шунингдек еттита ракета уриб туширилган.
РФ мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар 7 июнга ўтар кечаси Украина ҳарбий-саноат комплекси корхоналари, зарбдор дронлар йиғиладиган цехлар, техник хизмат кўрсатиш пунктлари, қуроллар ва ҳарбий техникалар таъмирланадиган устахоналар, шунингдек, Украина қуролли кучларининг ўқ-дори омборларига ҳужумлар уюштирилгани ҳақида хабар берган. «Зарбалардан кўзланган мақсадга эришилди. Белгиланган барча объектлар аниқ нишонга олинди», – дейилади Россия томони баёнотида.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонга сайёҳлар келиши бўйича Россия етакчи бўлди
Ўзбекистон | 21:43
-
Ҳиндистон Су-57 ва F-35 қирувчи самолётларини сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда
Жаҳон | 21:42
-
Уч қаҳрамон бозоридаги дўконларнинг 40 фоизи ёниб кетган
Ўзбекистон | 20:54
-
Ички ишлар органларининг 3 ходими коррупция устида қўлга олинди
Ўзбекистон | 20:44
Мавзуга оид

14:40 / 05.08.2025
Россиянинг Харкив вилоятига берган зарбаси оқибатида болалар яраланди

18:55 / 04.08.2025
Украина Россиядаги темирйўлларга зарбаларни кўпайтирмоқда

18:58 / 27.07.2025
Путин флот кунида Петербургга борди. Бу вақтда Ленинград областига дронлар ҳужум қилди

18:37 / 24.07.2025