Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда ёш йигит бошқарувидаги Tracker каналга қулади
Машинани катта тезликда бошқарган йигитнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмагани айтилмоқда. Машинада бўлган йигитларнинг 2 нафари тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Фото: Kun.uz
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ёш йигит бошқарувидаги Tracker машинаси ЙТҲга учради. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ 30 май куни содир бўлган. 2006 йилда туғилган йигит тенгдош дўстларини миндирган ҳолда Tracker машинасида катта тезликда кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида машина каналга қулаган. Бу пайтда каналда сув бўлмаган.
ЙТҲда машинада йўловчи сифатида бўлган 2 нафар йигит тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Улардан бирининг онаси Kun.uz’га мурожаат қилди.
“Машинани бошқарган йигитнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган. У машинани яқинда сотиб олган, ҳали ўз номига расмийлаштириб ҳам олмаган экан. Ўғлим олд йўловчи ўриндиғида бўлган. Машина каналга қулаганда ўғлим ташқарига отилиб чиқиб кетган. Жароҳати жиддий. Ўзим минг хавотирда ўтирган бир пайтимда машина бошқарувида ўғлим бўлгани ҳақида туҳмат қилишмоқда”, дейди аёл.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Машина бошқарувида ким бўлгани экспертиза хулосалари билан аниқланади.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

14:19 / 07.08.2025
Нукус кўчасида 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ юз берди

19:52 / 04.08.2025
Тошкентда скутер йўловчиси Lacetti ва Isuzu билан тўқнашувда вафот этди

18:45 / 01.08.2025
Тошкентда 10 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

12:33 / 01.08.2025