Жаҳон | 21:09 / 04.06.2025
23998
3 дақиқада ўқилади

Украина «Ўргимчак тўри» операциясига оид янги кадрларни намойиш этди

Янги видео дронлар чиндан ҳам тўртта аэродромга ҳужум уюштиргани ва ўнлаб самолётларга зарбалар берилганини тасдиқлайди.

Фото: Видеодан кадр

Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) «Павутина» (Ўргимчак тўри) операциясига оид батафсил видеони эълон қилди, унда Украина дронлари Россиянинг стратегик ва узоқ масофали авиация базаларига берган зарбалари тасвирланган. Видеоёзувлар дронлар орқали олинган.

Махсус хизматнинг таъкидлашича, кадрларда Иркутск областидаги «Белая» авиабазасига, Мурманск областидаги «Оленя», Иваново областидаги «Иваново-Северний» ва Рязан областидаги «Дягилево» авиабазасига дрон ҳужумлари акс этган.

Иваново ва Рязан областларидаги аэродромларга қилинган ҳужумлар видеолари аввал эълон қилинмаганди.

«Иваново-Северний» авиабазаси А-50 радарларини аниқлаш ва бошқариш самолётлари учун база ҳисобланади. УХХ видеосида дронлар иккита самолётга қўнаётганини кўриш мумкин. Видеода қўниш оқибатлари кўрсатилмаган.

«Дягилево» аэропортидан олинган видеода дронларнинг Ту-22М3 самолётига қўнган пайти ҳам кўрсатилган, бироқ ҳужум оқибатлари тасвирда йўқ.

УХХ даъвосига кўра, дронлар А-50 самолётларига шикаст етказган. Видеода фақат дронлар ушбу самолётларгача етиб борганини кўриш мумкин, бироқ портлаш содир бўлгани ва самолёт учун қандайдир оқибатлар бўлганини аниқлаш имконсиз.

1 июн куни Украина хавфсизлик хизмати «Павутина» операциясини ўтказди, унинг давомида дронлар Россия ҳарбий ҳаво базаларига ҳужум қилди. УХХ «Оленя», «Белая», «Иваново-Северний» ва «Дягилево» ҳаво базаларига ҳужум қилинганини даъво қилди.

Президент Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, операцияга жами 117 та FPV-дрони ва шунча оператор жалб қилинган ва операция «офиси» Россияда, Россия ФХХнинг ҳудудий бўлими штаб-квартираси яқинида жойлашган. Зеленскийнинг таъкидлашича, операция оқибатида Россиянинг 41 та самолёти шикастланган, уларнинг ярми қайта тиклаш имконсиз ҳолатга келган.

Россия мудофаа вазирлиги дронлар ҳужуми оқибатида фақат Мурманск ва Иркутск областларидаги ҳаво базаларида «бир неча самолёт ёниб кетгани»ни тан олганди.

Сунъий йўлдошдан олинган суратларга кўра, Мурманск областидаги «Оленя» ҳарбий аэродромига Украина дронлари ҳужуми оқибатида камида тўртта Ту-95МС бомбардимончи самолёти ва битта Ан-12 ҳарбий-транспорт самолёти йўқ қилинган. «Белая» ҳарбий аэродромига ҳужуми оқибатида камида еттита стратегик самолёт (учта Ту-95МС ва тўртта Ту-22М3) яксон этилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди