Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сариосиёда 300 бош қўй жарликка қулаб нобуд бўлди
“Қўй шундай жонзотки, бири жарликка ўзини ташласа, бошқалари ҳам унга эргашиб кетаверади”, дея ҳолатни изоҳлади Kun.uz билан суҳбатда туман ветеринария бўлими бошлиғи Шамшер Умедов. Нобуд бўлган қуйларнинг жасади санитар мақсадларда дорилаб қўйилган.

Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида бир отар қўй жарликка қулаб нобуд бўлди. Ҳолатни туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими раҳбари Шамшер Умедов Kun.uz’га тасдиқлади.
Шамшер Умедовга кўра, ҳолат 25 май куни содир бўлган.
“Бу каби ҳолатлар олдин ҳам кузатилган. Қўй шундай жонзотки, бири жарликка ўзини ташласа, бошқалари ҳам унга эргашиб кетаверади. Нобуд бўлган қўйлар сони 300 бош. Ходимларимиз, туман “СЭС” вакиллари бориб, саноғини олишган. Қўйларда бирор касаллик бўлмаган”, дейди Шамшер Умедов.
Жарликдан қулаган қўйлар шу жойнинг ўзида махсус дори билан 2 марта дориланган. Сабаби уларни жарликдан олиб чиқишнинг ҳам, ёқиб юбориш ёки кўмишнинг ҳам имкони бўлмаган.
“Ҳудуд аҳоли яшаш масканларидан узоқда. Шу сабабли қўйлар жарликнинг ўзида дорилаб, зарарсизлантирилди. Чунки уларни жарликдан олиб чиқиб бўлмасди. Дори нобуд бўлган қўйларни 1 ойда чиритиб, йўқ қилиб юборади, ҳеч қандай касаллик ёки инфекция тарқалмайди”, дейди Шамшер Умедов.
Ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва маҳалла еттилиги қўйларни қишлоқ йўлидан ўтказишга рухсат бермагани, шу сабабли чўпон уларни дара йўлидан олиб ўтишга мажбур бўлгани айтилган. Шамшер Умедов бундан хабари йўқлигини, ҳолатни тегишли органлар ходимлари ўрганаётганини билдирди.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

19:21 / 13.12.2024
Сариосиёда аҳоли пунктига тоғдан бўрилар галаси тушиб келди

15:09 / 18.11.2024
Қашқадарёда қўйлар подасини автомобил уриб юборди

13:38 / 19.10.2024
Тошкент вилоятида қўйларни уриб юборган “Спарк” ёниб кетди

18:29 / 03.09.2024