Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Португалиядаги янги элчиси тайинланди
Нодир Ғаниев мамлакат президенти Марселу Ребелу де Соузага ишонч ёрлиқларини топширди.

Фото: dunyo.info
Ўзбекистоннинг Португалияга янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Париж шаҳрида жойлашган) Нодир Ғаниев ушбу мамлакат президенти Марселу Ребелу де Соузага ишонч ёрлиқларини топширди.
«Белем» саройида бўлиб ўтган расмий маросимдан сўнг кечган мулоқот чоғида Португалия президенти икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва истиқболларини юқори баҳолади. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Президент Марселу Ребелу де Соуза Нодир Ғаниевни ушбу лавозимга тайинлагани билан табриклаб, унга Португалия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги дипломатик фаолиятида зафар тилади.
Ўзбекистон ва Португалия ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 12 августда ўрнатилган.
Аввал Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси лавозимида ишлаб келган Нодир Ғаниев 2024 йил 17 сентябрь куни Франция президенти Эммануэл Макронга ишонч ёрлиқларини топширган эди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Чирчиқ дарёсида қум-шағални ноқонуний қазиб олган мансабдор 6 йилга озодликдан маҳрум этилди
Жамият | 12:28
-
NYT: Трампнинг боингини таъмирлашга ядровий кучлар дастуридан тўланган
Жаҳон | 12:13
-
Таиланд ва Камбоджа тўрт кунлик урушдан сўнг музокараларни бошлашга келишиб олди
Жаҳон | 12:03
-
Қайси ҳудудда ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги айтилди
Ўзбекистон | 12:02
Мавзуга оид

23:10 / 25.07.2025
Ҳиндистонда мавжуд бўлмаган давлатлар элчиси қўлга олинди

07:56 / 09.07.2025
Bloomberg: Зеленский Трамп билан АҚШдаги элчини алмаштиришни муҳокама қилди

22:49 / 07.07.2025
Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

09:16 / 26.06.2025