Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Украина «1000 га 1000» асирлар алмашинуви бўйича рўйхатларни олди
Украина ва Россия ўртасида «1000 га 1000» формуласи бўйича кенг кўламли ҳарбий асирларни алмашиш бўйича келишувга томонлар ўртасида 16 май куни Истанбулда бўлиб ўтган музокаралар чоғида эришилган эди.

Фото: AP
Украина президенти Володимир Зеленский 22 май, пайшанба куни айтишича, Россия «1000 га 1000» формуласи бўйича ҳарбий асирларни алмашиш бўйича рўйхатларни Украинага топширди. «Украина мудофаа вазири Умеров жараённинг ташкил этилиши ва келишувнинг бажарилишини назорат қилмоқда. Украина Олий радасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари ва идора жамоаси иштирок этмоқда, биз Россия томонидан рўйхатга киритилган ҳар бир шахс бўйича тафсилотларни аниқлаяпмиз», — деб ёзди Зеленский.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Москва Киевга алмашинув рўйхатини топширганини тасдиқлади. «Биз ҳақиқатан ҳам рўйхатимизни топширдик», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради "Интерфакс" агентлиги. Кейинроқ Украина ҳарбий асирлар бўйича мувофиқлаштирувчи штаб раҳбари ўринбосари Андрей Юсов "РБК-Украина"га Киев ўз рўйхатини тайёрлаб, Россия томонига топширганини айтди. «Ҳа, ростдан ҳам биз (рўйхат) олдик», — дея тасдиқлади Песков ТАСС давлат ахборот агентлигига.
Россия ва Украина 16 май куни Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда «1000 га 1000» формуласи бўйича кенг кўламли ҳарбий асирларни алмашиш тўғрисида келишиб олдилар – у 2022 йилдан буён илк тўғридан тўғри музокараларга айланди. Шундан сўнг делегациялар бундай алмашинув «яқин кунларда» ўтказилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинада коррупцияга қарши кураш агентликлари билан боғлиқ вазият бўйича намойишлар давом этмоқда
Жаҳон | 12:15
-
Таиланд ва Камбоджа чегарасида қуролли тўқнашув бўлмоқда
Жаҳон | 12:05
-
Фарғонада автомобил дарахтга урилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият | 11:58
-
Россия ва Киев музокаралар раундидан сўнг дрон ҳужумлари билан алмашди
Жаҳон | 11:47
Мавзуга оид

12:15
Украинада коррупцияга қарши кураш агентликлари билан боғлиқ вазият бўйича намойишлар давом этмоқда

11:47
Россия ва Киев музокаралар раундидан сўнг дрон ҳужумлари билан алмашди

11:26
Жанг майдони – синов майдони: Киев қуролларни урушда синаб кўришга чақирмоқда

08:23