Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
Аҳмад аш-Шаръа етакчилигидаги Сурия Трамп маъмурияти томонидан қўйилган муҳим геосиёсий шартлар қаршисида турибди:
Трамп ундан Исроил билан Иброҳим келишувларини имзолаш, террорчиларни Суриядан чиқариб юборишни сўраган. Хўш, у энди нима қилади?
“Геосиёсат”да Сурия атрофидаги сўнгги воқеликлар юзасидан сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Бектош Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Аҳмад Аш-Шара Трамп қўйган шартларни бажарадими?
Бектош Бердиев: Аҳмад Аш-Шаранинг Доналд Трамп билан учрашгани – катта сиёсий воқеа. Бугун Сурияни тиклаш учун жуда катта маблағ керак. Молиявий ёрдам берувчи асосий давлатлар – Саудия Арабистони ва Қатар. Лекин бу икки араб давлатининг ҳам Америка Қўшма Штатларининг тўғридан тўғри очиқ маъқуллашларисиз Сурияга ёрдам бериш имконияти чекланган. Чунки Сурияга нисбатан эълон қилинган санкциялар бор.
Иқтисодий омилдан ташқари, минтақадаги геосиёсий вазият, яъни Исроил билан боғлиқ муаммолар жиддийлашмоқда. Исроил Суриянинг Жўлан тепаликларига ўз армиясини жойлаштирди, шунингдек, Нетаняҳу Суриянинг яна уруш гирдобида қолишидан манфаатдор ва баъзи ҳаракатлари шунга қараб кетяпти.
Аҳмад Аш-Шара катта эҳтимол билан Трампнинг шартларига рози бўлиб, Исроил билан Иброҳим келишувларини имзоласа керак.
Шунингдек, Аҳмад Аш-Шара ҳокимиятини мустаҳкамлаб олгач, жиҳодий гуруҳлар хизматидан ҳам воз кечса керак. Лекин кейинги масала борки, Иброҳим келишувларини имзолаган Сурия Исроилдан ёки Америкадан қандай кафолат олади? Чунки Аҳмад Аш-Шара АҚШнинг топшириғини бажаряпти ва мана шу ҳолатлардаги мавҳумликлар сақланиб турибди.
— Сурияда бугунги асосий ўйинчи давлатлар қайсилар?
Камолиддин Раббимов: Сурияда аҳолининг асосий қисми сунъий, лекин жамиятнинг 10 фоиз қисмини ташкил этувчи алавийлар ҳокимиятни, мамлакат армиясини ва махсус хизматларни бошқариб келган. Шунинг учун ҳам Сурияга Эроннинг таъсири ҳокимият орқали узлуксиз эди. Лекин алавийларнинг ўзлари камчилик ва у ерда алавийлардан ташқари бўлган салоҳиятли катта шиа қатлами мавжуд эмас. Алавийлар Асадлар кетгандан кейин мажруҳланди.
Асадлар кетиши билан нафақат Эроннинг таъсири, балки параллел равишда Россиянинг таъсири ҳам сўна бошлади. Чунки бошида Аҳмад Аш-Шара ҳокимиятга келганидан кейин Россиянинг бу ерда қолишига ҳаттоки Исроил ҳам лоббилик қила бошлади. Шу вақтгача Исроил минтақадаги Россиянинг иштирокидан манфаатдор эмасди, лекин у ерда Россиянинг иккита ҳарбий базаси бор эди ва мана шу ҳарбий базаларнинг сақланиб қолишига Исроил маълум бир муддат ҳаракат ҳам қилди, лекин бу сўнгги ойларда иш бермаяпти. Чунки Аҳмад Аш-Шара ёки араб давлатлари, жумладан, Туркия ҳам бу ердан секин Россияни хафа қилмасдан, ҳаттоки асабига тегмасдан чиқариб юборишга ҳаракат қиляпти. Асосийси, Россия билан алоқаларни қаттиқ узмаслик ёки эшикни қаттиқ ёпмасликка ҳаракат қилиняпти.
***
Суҳбат давомида Сурияга таъсир қилиш салоҳиятига эга давлатларнинг манфаати, Аҳмад Аш-Шара Трамп шартларини қабул қилса унинг сиёсий ҳаётидаги кутилмалар ва бугунги Сурия атрофидаги геосиёсий муҳим жараёнлар ҳақида сўз борди.
Суҳбатни тўлиқ шаклда YouTube'да томоша қилишингиз мумкин.
НормуҳаммадАли Абдураҳмонов суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди
Спорт | 02:13
-
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди
Спорт | 00:44
-
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди
Жаҳон | 23:47 / 13.07.2025
-
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди
Жаҳон | 23:01 / 13.07.2025
Мавзуга оид

11:30 / 13.07.2025
🔴 LIVE: Трамп Украинадаги урушда бурилиш қилмоқчими? | “Геосиёсат” ҳафталиги

19:18 / 12.07.2025
Аш-Шаръа Бокуга келди: Озарбойжон Сурия газ таъминотига ёрдам бермоқчи

21:05 / 11.07.2025
“Кавказда Россия энди лидер эмас, оддий иштирокчига айланмоқда” — сиёсатшунос

11:22 / 11.07.2025