Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳуқуқий эксперимент тариқасида Апелляция кенгаши ташкил этилади
Апелляция кенгаши Вақтинчалик низомда назарда тутилган 20 дан ортиқ давлат хизматлари юзасидан қабул қилинган маъмурий ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлигини судгача кўриб чиқувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган коллегиал орган ҳисобланади.

Фото: Shutterstock
«Ҳуқуқий эксперимент тариқасида давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ маъмурий ҳужжатлар бўйича низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, давлат хизматларини кўрсатишдаги қонунчиликка мувофиқ бўлмаган маъмурий ҳужжатларини судгача бўлган босқичда апелляция кенгашлари томонидан кўриб чиқиш тартиби жорий этилмоқда.
Қуйидагилар тасдиқланди:
- Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлигини судгача кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом;
- Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузуридаги Апелляция кенгашларининг намунавий таркиби.
Апелляция кенгаши Вақтинчалик низомда назарда тутилган 20 дан ортиқ давлат хизматлари юзасидан қабул қилинган маъмурий ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини судгача кўриб чиқувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган коллегиал орган ҳисобланади.
Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси апелляция кенгашлари ишчи органлари ҳисобланади.
Апелляция кенгашлари маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқиш орқали уларни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш, шунингдек, маъмурий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш бўйича маъмурий органга мажбурият юклаш ҳақида қарорлар қабул қилиш ваколатига эга.
Апелляция кенгашлари ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади.
Апелляция кенгашлари томонидан шикоятлар бепул қўриб чиқилади. Апелляция кенгашларига шикоят қилиш ихтиёрий, бу фуқароларнинг бевосита судга мурожаат қилиш ҳуқуқини чекламайди.
Апелляция кенгашларига давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали шикоят қилиш мумкин.
Апелляция кенгашлари шикоят бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
- маъмурий ҳужжатни ўзгартиришсиз ўз кучида қолдириш;
- маъмурий ҳужжатга ўзгартириш киритиш бўйича ваколатли органга мажбурият юклаш;
- маъмурий ҳужжатни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ҳамда ваколатли орган томонидан давлат хизматини кўрсатиш бўйича аризани қайта кўриб чиқиш.
Апелляция кенгашларининг қарорлари 3 иш кунидан кечиктирмай “E-qaror” электрон тизимида жойлаштирилади.
Апелляция кенгашларининг қарорлари тегишли давлат органлари ва ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
Маъмурий ҳужжатини ўзгартириш, қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинганда, давлат хизматини кўрсатиш бўйича берилган ариза ЯИДХП ва (ёки) тегишли тизимда қайта кўриб чиқиш босқичига қайтарилади. Бунда фуқаро давлат хизматини кўрсатиш бўйича қайта ариза бериш талаб этилмайди.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида апелляция кенгашларининг қарорларини манфаатдор шахсларнинг шахсий кабинетига юбориш имкони яратилади.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

22:45 / 11.06.2025
1-синфга қабул 20 июндан бошланади

18:33 / 12.05.2025
Ижтимоий ҳимоя қилинадиган оилалар кўлами кенгайтирилади

12:24 / 24.03.2025
Газ, свет ва сув ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилиш тартиби бекор қилинди

16:16 / 15.02.2025