Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинага ҳалок бўлган 909 ҳарбийнинг жасади қайтарилди
Россиядаги ўликхоналарда сақланган жасадлар, шунингдек, яқинда Бахмут, Покровск, Харкив ва бошқа йўналишлардаги жанговар ҳудудларда ҳалок бўлганларнинг жасадлари қайтарилди. Россия 34 нафар ҳалок бўлган аскарнинг жасадини қабул қилди.

Фото: Thibault Camus/AP/picture alliance
16 май, жума куни Россия ва Украина Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) воситачилигида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жасадларини навбатдаги алмаштиришни амалга оширди.
909 нафар жасад Украинага қайтарилди. Украина ҳарбий асирлар бўйича мувофиқлаштириш штабига кўра, булар Россия ҳудудидаги ўликхоналардан олинган жасадлар, шунингдек, яқинда Кураховка, Покровск, Бахмут, Угледар, Луханск, Запорижжя, Суми ва Харкив йўналишларидаги жанговар ҳудудларда ҳалок бўлганларнинг жасадларидир. "Ҳуқуқ-тартибот идоралари терговчилари ИИВ экспертиза муассасалари билан биргаликда марҳумларнинг шахсини қисқа вақт ичида аниқлайди", дейилади хабарда.
Россия 34 аскарнинг жасадини қабул қилди, деди Давлат думаси депутати Шамсаил Саралиев РБК агентлигига.
Тўлиқ миқёсли уруш бошланганидан бери Россия ва Украина ХҚХҚ воситачилигида мунтазам равишда ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашиб келади. Аввалги бундай алмашув 28 март куни бўлиб ўтган, ўшанда 43 кишининг жасади Россияга, 909 кишининг жасади Украинага топширилган эди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

23:10 / 19.07.2025
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский

14:57 / 19.07.2025
Россия рэп ижрочи Face'ни қидирувга берди

12:41 / 19.07.2025
Россия Адлия вазирлиги Activatica порталини «чет эл агентлари» рўйхатига киритди

11:44 / 19.07.2025