Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Писториус: Путин Украинадаги уруш тугашини хоҳламайди
Германия мудофаа вазири Путин Украина президенти Зеленский билан музокаралардан қочаётганини таъкидлади. Бу, Писториуснинг фикрича, Путиннинг урушни тугатиш истаги йўқлигидан далолат беради.

Фото: Anna Ross/dpa/picture alliance
Германия мудофаа вазири Борис Писториус Россия президенти Владимир Путинни Украина инқирозини ҳал қилиш бўйича Туркиядаги музокаралардан сўнг Украинадаги урушни тугатишдан манфаатдор эмасликда айблади. Путин аввалига ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар ўтказиш ниятини билдирди, бироқ кейин келмай, ўз ўрнига учинчи даражали делегацияни юборди, деди вазир 16 май, жума куни Римда Италия, Франция, Буюк Британия ва Полшадан келган ҳамкасблари билан учрашувдан сўнг.
Писториуснинг қайд этишича, Путин Украина президенти Володимир Зеленский билан музокара қилишдан бош тортмоқда. Шу тариқа, унинг сўзларига кўра, Путин ҳозирда бу тажовузкор урушни тугатишдан «мутлақо манфаатдор эмаслигини» очиқ кўрсатмоқда. «Тинч йўл билан ечим топишга жиддий интилиш»дан дарак йўқ, деди Писториус.
Шу фонда Германия мудофаа вазири яна бир бор таъкидлади: «Европа ва унинг иттифоқчилари Украинани ишончли ва изчил қўллаб-қувватлашда давом этмоқдалар». У «Украинага кенг кўламли ёрдам кўрсатишни» давом эттиришга ваъда берди.
Писториуснинг қўшимча қилишича, у Италия, Франция, Буюк Британия ва Полшадаги ҳамкасблари билан Киевга қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатишдан ташқари, Украинада юзага келиши мумкин бўлган ўт очишни тўхтатиш бўйича «мониторинг»ни ҳам муҳокама қилган. Муҳокама, хусусан, «ким ва қандай форматда масъулиятни ўз зиммасига олиши мумкинлиги» ҳақида бўлди, деди у.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

14:13 / 19.07.2025
Германия Patriot тизимларини олиш учун навбатда биринчи бўлиб турибди

11:43 / 19.07.2025
Россия Германия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни тўхтатди

10:06 / 19.07.2025
Германия ва Буюк Британия стратегик шартнома имзолади

07:34 / 19.07.2025