Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони лавозимдан олинди
Путиннинг фармони билан Олег Салюков лавозимдан олиниб, РФ Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди.

Фото: ТАСС
Владимир Путин Россия Қуруқликдаги қўшинлари бош қўмондони Олег Салюковни лавозимидан озод этиб, уни РФ Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосарлигига тайинланди.
«Салюков Олег Леонидович лавозимидан озод этилиб, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимига тайинлансин», — дейилади Путиннинг фармонида.
Салюков 2008 йилдан 2010 йилга қадар Узоқ Шарқ ҳарбий округи қўшинлари қўмондони бўлган, кейин эса 2014 йилга қадар РФ Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарган. 2014 йил майда президент фармони билан у Қуруқликдаги қўшинлар бош қўмондони этиб тайинланган. 2023 йилда унга Украинадаги Россия қўшинлари бирлашган гуруҳи қўмондони ўринбосари лавозими мажбуриятлари юкланган эди. Бундан ташқари, Салюков 2025 йил 9 май куни Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Қизил майдонда ўтказилган ҳарбий парадни бошқарган.
Янги лавозимга тайинлов генералнинг яқин орада 70 ёшга тўлиши фонида амалга оширилмоқда — 21 май куни Салюков ҳарбий хизмат учун белгиланган энг юқори ёш чегарасида етади. Қонунчиликка мувофиқ, бу ёшдаги офицерлар Қуролли кучлар сафини тарк этиши керак.
Салюков Россиянинг Украинага қарши уруши сабаб қатор Ғарб давлатларининг санкцияларига учраган.
Энди Олег Салюков ҳам киритилган РФ Хавфсизлик кенгашига 2024 йилдан бери собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу раҳбарлик қилмоқда.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда зилзила, Тел-Авивда митинг ва келишувдан норози Эрон — кун дайжести
Жаҳон | 13:26
-
Москвада «АрБат» баталйони асосчиси худкуш томонидан ўлдирилгани маълум бўлди
Жаҳон | 13:10
-
Касбий таълим ташкилотларига қабул бошланди
Таълим | 12:15
-
Пора билан ушланган МИБ ходими 6 йилга қамалди
Жамият | 12:13
Мавзуга оид

13:10
Москвада «АрБат» баталйони асосчиси худкуш томонидан ўлдирилгани маълум бўлди

11:51
Трамп Путин билан учрашув муваффақиятсиз якунланса, санкциялардан воз кечмайди – Грэм

11:32
Аляскадаги учрашув Путин учун синов – НАТО бош котиби

11:22