Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон ва рўмолча: нима гап ўзи?
Бугун сиёсат ва рўмолча ҳақида гаплашамиз. Дездемонаники каби машҳур бўлмаса-да, охирги кунларда дунё сиёсатини кузатиб борадиганлар тилидан тушмаётган бир марталик оддий рўмолча ҳақида. Ахир YouTube-лентамиз жиддий видеоларга тўлиб кетди, бироз чалғиш учун шунақа қизиқ нарсалар ҳам бериб бориш керак, нима дедингиз?

Хуллас, Франция, Буюк Британия ва Германия етакчилари Макрон, Стармер ва Мерц 9 май куни кечқурун поездда Киев томон йўл олишди. Шу тариқа евроучлик Украинани қўллашда ҳамон собитқадам эканини кўрсатди. Бир маҳал поездда кетаётган уч давлат етакчисини суратга олиш учун вагонга журналистлар киришди. Бостириб киришмади, албатта, режа бўйича киришди. Улар кириши билан Макрон ва Мерц стол устида турган оқ ва сомонсимон нарсани беркитишди.
Бу кадр тарқалгач, чинакам тўполон бошланди. Россия пропагандаси Украинани қўллашини билдириш учун Киевга бораётган евроучлик лидерлари кокаин истеъмол қилгани ҳақида бонг урди. Оддий журналистлар эмас, Москва расмийлари шундай деб чиқишди. Россия ТИВ расмийси Мария Захарова видеони изоҳлай туриб, Европа етакчиларини гиёҳванд модда истеъмол қилганликда айблади.
«Зеленскийни келишувни бузиш ва қон тўкишни давом эттириш бўйича навбатдаги даҳшатли фитнага итариб, латифада айтилганидек, француз, инглиз ва немис поездга ўтирди ва... пуфлашди. Афтидан, шунчаликки, журналистлар келгунча ашёларни йиғиштириб қўйишни ҳам унутишган. Европа тақдирини ҳар жиҳатдан қарам бўлган вақтинчалик раҳбарлар ҳал қилмоқда», — деб ёзди Захарова ўз каналида.
Охирги вақтларда АҚШ билан музокараларда тез-тез кўриниш бераётган, асли украиналик Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди раҳбари Кирилл Дмитриев ҳам видео юзасидан муносабат билдирган. «Бу кадрлар сунъий интеллектда қилинганми ёки ҳақиқийми? Агар ҳақиқий бўлса, биз нимани кўрдик — шакарми ёки мутлақо бошқа нарсаними? Агар бошқа нарса бўлса, бу сўнгги вақтларда янграган кўплаб ғоялар ва таклифларни изоҳлайди», — деб ёзди Дмитриев X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Европада нима дейишди?
Европада аввалига бу ҳолатга шунчаки кулги билан қарай бошлашганди, лекин Россия расмийларидан жиддий айбловлар янграгач, ҳатто расмий Париж муносабат билдиришга мажбур бўлди.
Liberation нашри AFP ва Associated Press агентликлари томонидан олинган юқори сифатли видеоёзув ва фотосуратларда оқ кукунли пакет экани айтилган ашё — аслида бурун артиладиган ва ғижимланган дастрўмол, сомонча шаклидаги буюм эса қошиқча ёки тиш кавлагич экани ҳақида ёзди. Аслида оддий чиқинди бўлса-да, бу буюмларнинг яқиндан олинган суратлари пайдо бўла бошлади. Ҳамма ўша чиқиндиларни муҳокама қилишга киришди.
Франция президенти маъмурияти Европа раҳбарлари Украинага сафар чоғида гўёки гиёҳванд моддалар истеъмол қилгани ҳақидаги хабарни тарқатганларни «Франция душманлари» деб атади.
Ана шунақа гаплар, жаноблар. «Шум бола» филмида айтилганидек, алғов-далғов замонларга қолиб кетдик. Бирор казо сиёсатчи бу гапни айтганми-йўқми билмадим, лекин дунёда аллақачон ахборот уруши кўринишида жаҳон уруши бошланиб бўлган. Ёлғон ва рост маълумотни ажратиш қийин бўлиб қолди. Шу боис хабарларни эшитганда эҳтиёт бўлинг. Энг ишончли хабарлардан бохабар бўлиш учун эса албатта Kun.uz саҳифаларига обуна бўлинг.
Ўткир Жалолхонов тайёрлади.
Тасвирчи ва монтаж устаси — Фахриддин Ҳотамов
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air China Ўзбекистонга биринчи парвозни амалга оширди
Ўзбекистон | 20:19
-
Google телефондаги зилзила ҳақида огоҳлантириш тизими қандай ишлашини тушунтирди
Фан-техника | 19:20
-
Куба президентликка номзодлар учун 60 ёш чегарасини бекор қилди
Жаҳон | 18:49
-
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди
Жаҳон | 18:48
Мавзуга оид

07:35 / 18.07.2025
Европанинг уч давлати Украина учун АҚШ қуролларига пул тўламайди

17:31 / 15.07.2025
Renault Франция президенти учун зирҳли Rafale ишлаб чиқарди

15:07 / 15.07.2025
Фарғонадаги иссиқлик тармоқлари Франция кўмагида янгиланади

14:47 / 14.07.2025