Жаҳон | 14:50 / 14.05.2025
216
2 дақиқада ўқилади

Европа кенгаши РФ учун махсус трибунал яратиш жараёнини бошлади

Европа кенгаши бош котиби ва Люксембург Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Украина президентининг Россия Федерациясининг Украинага агрессияси бўйича махсус трибунал яратиш ҳақидаги мурожаатини қабул қилди.

Фото: coe.int

Европа кенгаши вазирлар қўмитаси Россиянинг Украинага бўлган тажовузи жинояти бўйича махсус трибунал яратиш жараёнини расман бошлади. Тегишли қарор 14 май, чоршанба куни Люксембургда бўлиб ўтган йиғилишда қабул қилинди, деб хабар берди Европа кенгаши матбуот хизмати.

Қўмита йиғилишида Киевнинг расмий вакиллари Украина президенти Володимир Зеленскийнинг шундай трибунал ташкил этиш сўралган мактубини топширди. Мурожаат Европа кенгаши бош котиби Ален Берсе ва Люксембург ташқи ишлар вазири Ксавье Беттел томонидан қабул қилинган. Берсега махсус трибунал яратиш жараёнига раҳбарлик қилиш топширилган.

Жараёнга яқин DW манбаларига кўра, расмий процедуралар 2025 йил охири ёки 2026 йил бошида якунланиши мумкин.

Аввалроқ маълум бўлишича, 40 га яқин давлат, Еврокомиссия, ЕИ ташқи ишлар хизмати ва Европа кенгашидан иборат махсус трибунал ташкил этиш бўйича асосий гуруҳ ушбу халқаро судни яратиш техник лойиҳаси устида ишларни якунлаган. Лойиҳа учта асосий ҳужжатдан иборат: Украина ва Европа кенгаши ўртасида трибунални шакллантириш тўғрисидаги икки томонлама келишув матни, унинг низоми ва расмий равишда «кенгайтирилган қисман келишув» деб аталадиган трибунални бошқариш бўйича битим.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди