Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда “Фаровон оила сари” ойлиги эълон қилинди
Мамлакатда 10 майдан 10 июнга қадар “Фаровон оила сари” ойлиги эълон қилинди.
АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Мавлуда Низомова 15 май - халқаро оила куни муносабати билан амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди:
Оила ва хотин-қизлар қўмитасида вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат, таркиби 40 нафар бўлган “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш комиссияси фаолияти ташкил этилди.
Ҳудудий комиссиялар, вазирлик ва идоралар томонидан мазкур кўкрак нишонига қарийб 5 минг 500 та оилаларнинг ҳужжатлари тавсия этилди.
Талабгор оилалар сони ўтган йилга нисбатан 8,8 бараварга ортди. Ушбу номзод оилалар 40 нафардан ортиқ фаоллар, нуфузли экспертлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб 2000 мингта оила кўкрак нишонига муносиб оила сифатида саралаб олинди.
Бу йил янги ёндашувлар асосида вазирлик ва идоралардан ҳам номзодлар тавсия этиш сўралиб, улар томонидан тавсия этилган 77 та оила ҳам ушбу кўкрак нишони билан тақдирланиши белгиланди.
15 май – Халқаро оила куни арафасидаги тантаналарда ушбу оилаларга “Ибратли оила” кўкрак нишони ва пул мукофотлари топширилади, улар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига фахрли белги ўрнатилади.
Маҳаллаларда 4 миллион хотин-қизларни оммавий спорт мусобақаларига жалб қилиш ишлари давом эттирилади, “Соғлом оила учун бирлашайлик!” спорт марафони, "Спорт сайли" тадбирлари ташкил этилади.
15 май куни республиканинг барча туман (шаҳар) марказларидаги истироҳат боғларида “Ибратли оила” кўкрак нишони соҳибалари ва аҳил оилалар, ёш келин-куёвлар иштирокида “Оилалар сайли” (“OILAFEST”) ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18
Мавзуга оид

13:45 / 19.07.2025
Жорий йил хотин-қизлар учун 4000 та грант ўрни ажратилади

14:14 / 18.07.2025
“Бир ўзи тарбиялаётганлар”: Ёлғиз оналар фарзандлари учун икки баробар кучли бўлишни қандай уддалашмоқда?

19:54 / 14.07.2025
5 дақиқалик бюджет одатлари: оила билан пулни бошқаришни ўрганамиз

13:47 / 10.07.2025