Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
Чет эл фуқаролари инсон ҳаёти хавф остида қолганида бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Фото: Коммерсантъ
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Россияда чет эл фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги тартиби кучга киради: агар инсон ҳаёти хавф остида бўлса, давлат ва хусусий клиникалар бепул ёрдам кўрсатиши шарт.
Россия ҳукумати қарорига кўра, шошилинч бепул тиббий ёрдам кутилмаган ўткир касалликлар, сурункали касалликнинг кучайиши, жароҳатлар, заҳарланиш ва ҳаётга таҳдид соладиган бошқа оғир вазиятларда кўрсатилади.
Бундан ташқари, тасдиқланган қоидаларга кўра, «Россия Федерациясида мажбурий тиббий суғурта тўғрисида»ги қонунга мувофиқ суғурталанган хорижлик шахслар хизматлардан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолда, хизматлар полисда кўрсатилган суғурта ҳодисаси содир бўлганда тақдим этилади.
Шунингдек, тез ёрдам бригадалари хорижликларга касаллик, бахтсиз ҳодисалар, жароҳатлар, заҳарланиш ва шошилинч тиббий аралашувни талаб қиладиган бошқа ҳолатларда бепул ёрдам кўрсатади. Бироқ, бу талаб фақат давлат тиббий ташкилотларига тегишли.
Қоидаларда чет эл фуқароларига шошилинч тиббий ёрдам (тез ёрдам машиналаридан ташқари) пулли хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ ёки ихтиёрий тиббий суғурта полиси асосида кўрсатилиши белгилаб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, Россия ҳудудида хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги қоидалари 2031 йил 1 сентябргача амал қилади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

16:51 / 11.06.2025
Россия Ўзбекистон нотасидаги маълумотларни кўриб чиқмоқда – Мария Захарова

13:27 / 08.06.2025
Лос-Анжелесда миграция хизмати рейдлари туфайли норозилик намойишлари авж олди

21:56 / 04.06.2025
Россияда мигрантлар учун ижтимоий пенсияларни бекор қилиш таклиф этилди

18:19 / 04.06.2025