Ўзбекистонга автомобил импорти 3 баробарга қулади
Kun.uz Миллий статистика агентлиги тақдим этган рақамлар асосида 2022-2025 йилларнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга енгил автомобиллар импортини кўриб чиқди. Жорий йил январ-феврал ойларида импорт охирги 4 йилликдаги минимумни қайд этган. Нотариф тўсиқлар ортидан енгил автомобил олиб кириш ўтган йилга қараганда 3 баробарга камайиб кетган.

Фото: motogonki.ru
Миллий статистика агентлиги Kun.uz'га енгил автомобиллар импортига оид айрим рақамларни тақдим этди.
Маълум бўлишича, 2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга автомобил олиб кириш бир йил олдингига қараганда 3 баробарга камайиб кетган.
Январ–март ойлари бўйича сўнгги тўрт йилликдаги кўрсаткичлар қуйидагича:
- 2022 йил: умумий қиймати 189,3 млн долларга тенг 8 508 та;
- 2023 йил: умумий қиймати 144,9 млн долларга тенг 10 489 та;
- 2024 йил: умумий қиймати 332,2 млн долларга тенг 22 210 та;
- 2025 йил: умумий қиймати 115,1 млн долларга тенг 6 950 та енгил автомобил импорт қилинган.
Рақамлар 2023 йилдан бошлаб импорт қилинган автомобилнинг ўртача нархи ошиб бораётганини кўрсатмоқда. Ўртача нарх 2022 йилда 22,2 минг доллар, 2023 йилда 13,8 минг доллар, 2024 йилда 15 минг доллар, 2025 йилда 16,6 минг доллар бўлган.
2025 йил биринчи чорагида Ўзбекистон асосан Хитой (5 235 дона) ва Кореядан (1 425 дона), шунингдек, Ҳиндистондан (144 дона) енгил автомобил импорт қилган. Бунда импортнинг 75 фоизи Хитойдан амалга оширилган.
2022 йилнинг мос даврида Ўзбекистонга автомобил етказиб берувчилар орасида Хитойнинг улуши 53 фоиз (4482 дона) эди. Ўшанда Кореядан 2101 дона, Қозоғистондан 1019 дона енгил машина олиб кирилган.
Аввалроқ айрим импорт автомобиллар учун экологик сертификат талаб қилиш бошланган, лекин бир неча кун ўтиб, бу тартиб тўхтатилганди.
Тавсия этамиз
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Вилоятликлар ҳам Тошкентда таксичилик қила олади — транспорт вазири
Ўзбекистон | 19:48
-
Исроилнинг Эронга қарши операцияси 14 кун давом этиши мумкин
Жаҳон | 19:05
-
«Тухум барак» таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
Ўзбекистон | 19:03
-
Арманистонда собиқ бош вазир Овик Абрамян қўлга олинди
Жаҳон | 18:58
Мавзуга оид

17:48 / 12.06.2025
Ўзбекистонда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилади

15:55 / 12.06.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон имтиёзли савдо тўғрисида битим тузди

16:26 / 02.06.2025
Ўзбекистон қандай қилиб йирик мева импортчисига айланди?

16:42 / 29.05.2025