Мексика Google корпорациясини судга берди
Бунга Google Maps сервисидаги Мексика кўрфази номи Америка кўрфазига ўзгартирилгани сабаб бўлди.

Фото: Merca20
Мексика ҳукумати Google корпорациясини АҚШдаги фойдаланувчилар учун Google Maps сервисида Мексика кўрфази номини Америка кўрфазига ўзгартириб қўйгани учун судга берди. Бу ҳақда мамлакат президенти Калудия Шейнбаум маълум қилди.
«Даъво аллақачон киритилган ва у ҳамон кўриб чиқиш жараёнида», — дейди у.
25 январ куни АҚШ президенти Доналд Трамп Мексика кўрфазини Америкага, Аляскадаги Денали чўққисини эса Мак-Кинлига ўзгартиришни буюрганди. Бу Шимолий Америкадаги энг баланд нуқта бўлиб, аввалига 1901 йилда ўлдирилган президент Уилям Мак-Кинли шарафига номланган. Аммо 2015 йилда Барак Обама Мак-Кинлини маҳаллий америкаликлар фойдаланадиган Денали номига ўзгартирган эди. Бу Аляскада яшовчи аҳолининг талаби ва икки асосий партия вакиллари қўллови билан рўй берганди.
«Биз хоҳлаётган ягона нарса — бу АҚШ ҳукуматининг Мексика кўрфази номини Америка кўрфази номига ўзгартириш борасидаги фармони ижроси таъминланишидир. Фармонда фақат АҚШ континентал шелфига тўғри келадиган қисми тилга олинади, чунки ҳукуматда бутун кўрфаз номини ўзгартириш ваколати йўқ», — дейди Шейнбаум.
Мексика президенти агар штат, тоғ ёки кўл номи ўзгартирилганида ҳеч қандай эътироз билдирилмаган бўлиши, улар ўз ҳудудини хоҳлаганидек аташлари мумкинлигини таъкидлади. «Аммо Мексикага тааллуқли қисмини ўзгартириб бўлмайди», — дейди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
РФда судланган америкалик Татер Россияни тарк этди
Жаҳон | 09:41
-
Сифатсиз бензинни сотувга чиқарган АЁҚШга 75 млн сўм жарима қўлланди
Ўзбекистон | 09:37
-
"Левада": Россияликларнинг рекорд қисми Ғарб билан дўстликни хоҳлаяпти
Жаҳон | 09:03
-
Алюмин цехида 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
Ўзбекистон | 08:40
Мавзуга оид

23:16 / 05.06.2025
АҚШ қурол ишлаб чиқарувчилари Мексикага 10 млрд доллар товон тўламайдиган бўлди

23:19 / 21.05.2025
Тошкентда Мексика ва Европа орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди

15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор

20:02 / 13.05.2025