Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Рамзан Қодировнинг истеъфога чиқишига рухсат бермади
Чеченистон етакчиси 7 май куни Владимир Путинга ҳисобот берди. Улар «протоколдан ташқари» қатор мавзуларни ҳам муҳокама қилган ва Россия президенти интернетда тарқалган «сўнгги муҳокамаларга» изоҳ берган.

Фото: РИА Новости
Рамзан Қодиров Владимир Путиндан ўзининг Чеченистон раҳбарлиги лавозимидан кетишига рухсат ололмади. У Россия президенти билан мазкур масалани 7 май кунги учрашувда муҳокама қилмоқчи эди. «Бугун президентдан сўрайман. Нима деса, шу бўлади. Нега энди йўқ? Биз барчасини қилдик, ҳаммасини қурдик. Агар яна кимдадир муаммо пайдо бўлса — қайтамиз!» — деган Путин билан суҳбатдан олдин «Коммерсант» нашрига.
Учрашув давомида Рамзан Қодиров Чеченистон иқтисодиёти, саноат ишлаб чиқариши ва қурилишнинг ўсиши, ишсизликнинг қисқариши ҳақида ҳисобот берган. Шу билан бирга, республика етакчиси бошидан охирига қадар нутқини қоғоздан ўқиб берган, кузатувчилар эса унинг қўли қалтираб турганига эътибор қаратган.
Путин билан учрашувдан кейин Рамзан Қодиров «протоколдан ташқари қатор муҳим мавзуларни» муҳокама қилгани ва «тўлиқ тушуниш ва қўллаб-қувватлов» олганини ёзиб қолдирди. «Якунда Владимир Владимирович интернетдаги сўнгги муҳокамаларга изоҳ бериб, яна Марк Твеннинг машҳур сўзларини келтирди: «Менинг ўлимим ҳақидаги миш-мишлар жуда бўрттирилган». Ҳали кўп ишлашимиз кераклигини қўшимча қилди. Олий бош қўмондон буйруғини бажараман!» — дейди Қодиров.
Бунга қадар «Новая газета. Европа» Чеченистон етакчисининг соғлиғи кескин ёмонлашгани ҳақида ёзганди. Нашр манбаларининг маълум қилишича, Рамзан Қодиров республикани тарк этмай қўйган ва деярли бутун вақтини Грознийдаги «Аймед» клиникасида ўтказмоқда. Таъкидланишича, олти йил олдин Қодировга ошқозоности бези некрози ташхиси қўйилган.
Маълумотларга кўра, 2025 йил февралдаги тиббий текширувлардан кейин Рамзан Қодиров ҳокимиятни оила аъзоларига топшириш сценарийсини ишга туширган. Шу боис республикадаги активларни қайта расмийлаштириш жараёнлари бошланган. Олдин улар учинчи шахслар номига расмийлаштирилган эди — бу Қодировнинг фарзандлари минтақавий ҳукуматда лавозимларни эгаллай олиши учун амалга оширилган. Энди эса барча бизнеслар ҳақиқий эгаларига «қайтган». Аммо Қодировнинг қизлари давлат хизматидан кетишга мажбур бўлган.
«Новой» манбасининг қайд этишича, Чечекистон етакчиси ўзига ворис сифатида учинчи ўғли Адамни кўриб чиқмоқда — у ноябр ойида 18 ёшга тўлади. Айнан шунинг учун Қодиров 2023 йилдан бошлаб уни асосий меросхўр сифатида турли лавозимларга тайинлаб, мукофотлай бошлаган.
Рамзан Қодиров 2007 йилдан бери Чеченистонни бошқариб келади. «Кавказкий узел» ҳисоб-китобларига кўра, у ўз истеъфоси ҳақида камида саккиз марта гапирган. Хусусан, Рамзан Қодиров 2017, 2020 ва 2022 йилларда ҳам лавозимдан кетишга тайёрлигини билдирган.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

08:26 / 01.07.2025
Чеченистонда 17 ёшли Адам Қодировнинг тўйи нишонланди. Айнан у отасининг эҳтимолий вориси сифатида кўрилади

18:00 / 05.06.2025
Москвада ўғирлаб кетилган блогерга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

18:07 / 04.06.2025
Москва марказида чеченлар одам ўғирлашди

11:42 / 07.05.2025