Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро мутахассислар иштирокида PAYNET Кузатув кенгаши шакллантирилди
“PAYNET” АЖ компаниянинг стратегик ривожланишини таъминлаш мақсадида Кузатув кенгашини шакллантирганини расман эълон қилди. Ушбу қадам корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, унинг ошкоралиги, барқарорлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган.

Фото: PAYNET
Кузатув кенгаши таркибига финтех, трансформацион лидерлик, корпоратив бошқарув ва стратегик ўзгаришлар соҳаларида юқори профессионал обрў ва тажрибага эга халқаро мутахассислар киритилган:
• Майкл Коули – Cambridge Institute for Global Leadership президенти ва бош ижрочи директори, стратегик етакчилик ва корпоратив бошқарув соҳасида халқаро тадқиқотчи, китоблар муаллифи ва Гарвард дастурларининг маърузачиси.
• Наргис Дустматова – Ўзбекистон Fintex ассоциацияси директори, финтех экотизими, таълим ташаббуслари ва рақамли инновациялар ривожи бўйича эксперт. Мамлакатда молиявий технологияларни фаол тарғиб қилади, соҳанинг барқарор ривожланиши ва рақамли иқтисодиётдаги инклюзивлик тарафдоридир.
• Хуршид Зайнутдинов – КZ Cоnsulting директори, халқаро маслаҳатчи, ташкилот ривожи ва ўзгаришлар бўйича сертификатланган коуч, бошқарув консалтинги ва менторлик соҳасида мутахассис.
• Тарик Қурейши – Xponential Group ва Future Readiness Institute асосчиси ва бош ижрочи директори, рақамли трансформация ва бизнес келажаги бўйича эксперт, илгари Bloomberg Media ва Dow Jones компанияларининг ЕМЕА минтақасидаги раҳбари бўлган, Гарвард бизнес мактаби битирувчиси.
• Мустафа Абдрахманов – “NEW INDUSTRIAL TECHNOLOGIES” МЧЖ бош директори
Кузатув кенгашининг асосий вазифаларидан бири — компания ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини назорат қилиш, корпоратив бошқарувнинг халқаро стандартларини жорий этиш, инновациялар, ўсиш ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалаларида бошқарув жамоасини қўллаб-қувватлаш ҳамда инвесторлар, ҳамкорлар, тартибга солувчи органлар ва жамоатчилик билан самарали алоқаларни йўлга қўйишдан иборат.
Кузатув кенгашининг шакллантирилиши компаниянинг барқарор ва сифатли ривожланишга интилишини акс эттиради. Унинг аъзоларининг тажрибаси ва билимлари PAYNET’нинг стратегик мақсадларини янада мустаҳкамлаш ҳамда тез ривожланаётган рақамли иқтисодиётда самарали бошқарувни таъминлашга хизмат қилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

17:10 / 06.03.2020
PAYNET сизга тўловларни қабул қиладиган исталган пунктда пластикдан нақд пул ечиб олишга ёрдам беради

17:00 / 20.02.2020