Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 61 ёшли ўқитувчи ўқувчига шилқимлик қилди
Ўқитувчи судда ўқувчини севишини, бу бошқача туйғу эканлигини, уни ҳеч ким тушунмаслигини айтган. Қизнинг онаси эса педагогни руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштиришни сўраган.

Сунъий интеллект чизган сурат
10-синф ўқувчисига шаҳвоний шилқимлик қилган Мирзо Улуғбек туманидаги мактаблардан бирининг ўқитувчиси маъмурий жазога тортилди.
Kun.uz танишган суд қарорида келтирилишича, 1964 йилда туғилган Р.И. Мирзо Улуғбек туманидаги мактабда физика фани ўқитувчиси бўлиб ишлаган. У 2024 йилнинг 4 ноябр кунидан ушбу мактабнинг 10-синфида ўқийдиган, 2008 йилда туғилган ўқувчи қизга шилқимлик қилиб келган.
Ўқитувчи ўқувчига турли смайлклар жўнатган. 2025 йил 8 феврал куни рус тилида “я тебя люблю” деган мазмунда севги изҳор қилган. Сўнгра қизнинг синфдошларидан унинг гаплашиб юрадиган йигити бор ёки йўқлиги тўғрисида суриштириб, ўқувчининг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир неча марта содир қилган.
Р.И. судда айбига иқрор бўлган ва ўқувчини севишини айтган.
“Оилам йўқ. 2 йилдан буён ўқувчимни кузатиб юраман. Дўстларидан унинг ёқтирган йигити бор ёки йўқлигини сўрадим. Сабаби агарда йигити бўлса уларнинг ўртасига киришни хоҳламадим. Уни севаман, ёмонлик қилиш ниятим бўлмаган. Мени ҳеч ким тушунмайди, бу бошқача туйғу”, деган ўқитувчи ўз кўрсатмасида.
Ўқувчининг онаси эса қизи 2025 йил 29 апрел куни унга телефон қилиб, мактабда бўлган ҳолатни айтганини билдирди.
“Синф раҳбари ҳамда мактаб директорига қўнғироқ қилдим. Директор менга ошиқча гапирсам ёмон бўлишини, ўзлари ҳал қилишини айтди. Сўнгра кечки пайт қизим келганида бўлган воқеаларни айтиб берди. Кейин ИИБга мурожаат қилдим”, деган аёл судда.
Шунингдек, она суддан ҳуқуқбузарга нисбатан қонуний оғир жазо тайинлашни, уни руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштиришни сўраган.
ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судининг қарори билан Р.И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган (шаҳвоний шилқимлик) ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топган. Унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Олдинроқ Сергели туманидаги мактаблардан бирининг 36 ёшли ўқитувчиси ўқувчига шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалганди. У 10-синф қизни синфхонага қамаб, эшикни ичкаридан қулфлаган ҳолда уни қучоқламоқчи бўлган.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Навоий шаҳрини заҳарли тутун қоплади. Одамлар нафас олиш имконсизлигини айтмоқда
Ўзбекистон | 18:22
-
Ўқишни “перевод” қилиш учун пул тўланадими?
Ўзбекистон | 18:14
-
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди
Жаҳон | 17:51
-
“Тест осон бўлди, чунки ҳаммасини таваккал белгиладим” — абитуриентлар ўртасида кичик сўров
Жамият | 17:11
Мавзуга оид

10:46 / 18.07.2025
18 нафар талабани имтиҳондан ўтказиб беришини ваъда қилган университет ўқитувчиси ушланди

10:05 / 16.06.2025
Чет тилида айрим махсус фанларни ўқитган ўқитувчилар 100 фоизгача устама олиши мумкин

11:14 / 11.06.2025
Қашқадарёда мактаб ўқитувчиси битирувчиларга имтиҳон жавобларини сотгани айтилмоқда

21:32 / 10.06.2025