Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда
Қозоғистоннинг "Казинформ" халқаро ахборот агентлиги "Ўзбекистонда ёмғир сунъий технологиядан фойдаланган ҳолда ёғдирилади" сарлавҳали мақола эълон қилди.

Фото: t. me / fermer.uz
Унда Навоий вилоятининг Конимех туманида Ўзбекистонда илк маротаба ёмғир ёғдириш технологияси қўлланаётгани қайд этилган.
Маълум қилинишича, туман ҳокимлиги ташаббуси билан булут ҳосил бўлиши ва ёғингарчиликни рағбатлантириш мақсадида атмосфера жараёнларига таъсир кўрсатадиган махсус техникалар келтирилган.
Бу технология қурғоқчил иқлими бўлган қатор мамлакатларда қўлланса-да, Ўзбекистон учун биринчи лойиҳа саналади.
"Ушбу инновацион лойиҳа Қозоғистоннинг International centre of climate change technologies компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Яйловларда ёмғир ёғдириш инновациясини қўллаш орқали Конимехнинг чўл ҳудудларида чорвачиликни ривожлантириш мақсад қилинган. Мазкур технология туманда қурғоқчиликка қарши курашишда кенг қўлланади, – дейилган мақолада.
Мавзуга оид

19:58 / 27.06.2025
Покистонда кучли ёмғир оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

16:59 / 23.06.2025
“Ясалган” жиноят: Навоийда икки қиз ИИБ “резултати” учун қамоққа тиқилди

13:35 / 06.06.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир 44 кишининг ҳаётига зомин бўлди

21:17 / 23.05.2025