Олимлар экстремал жазирамаларнинг асосий айбдорларини аниқлади
Тадқиқот натижаларида келтиришича, ер аҳолисининг энг бадавлат қисми глобал исишнинг 66 фоизи учун масъул.

Фото: Alamy
Халқаро олимлар жамоаси иқлим инқирози — бу шунчаки глобал чиқиндилар оқибати эмас, балки маълум бир шахсларнинг аниқ қарорлари натижаси эканини аниқлади. Ер аҳолисининг энг бадавлат 10 фоизи 1990 йилдан буён кузатилаётган глобал исишнинг 66 фоизи учун масъул бўлиб чиқди — бу эса ўта хавфли иссиқлик тўлқинлари ва тропик ҳудудлардаги қурғоқчиликларга ўхшаш кескин об-ҳаво ҳодисалари тез-тез кузатилишига олиб келган. Тадқиқотчилар иши Nature Climate Change журналида чоп этилган.
Айниқса, бу борада ниҳоятда бойлар, яъни Ер аҳолисининг 1 фоизи — алоҳида ажралиб туради. Уларнинг ҳаракатлари экстремал иссиқлик тўлқинларининг (илгари юз йилда бир марта рўй берадиган) юзага келишига дунё бўйича ўртача кўрсаткичга қараганда 26 баробар кўпроқ ҳисса қўшган. Уларнинг Амазонкадаги қурғоқликларга қўшган ҳиссаси эса глобал ўртача кўрсаткичдан 17 баробар юқори.
«Бизнинг тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, экстремал иқлим ҳодисаларини нафақат мавҳум чиқиндилар билан, балки яшаш тарзи ва инвестиция қарорлари билан ҳам боғлаш мумкин — бу эса ўз навбатида, бойлик даражасига боғлиқ», — дейди тадқиқот муаллифи Сара Шонгарт.
Олимлар иқтисодий маълумотлар ва иқлим моделлаштиришни бирлаштирган инновацион модел ёрдамида айнан қайси ижтимоий-иқтисодий гуруҳлар маълум иқлимий фалокатлар учун асосан жавобгар эканини аниқлаган. Масалан, фақат АҚШ ва Хитойдаги энг бой 10 фоиз аҳолининг ўзи заиф ҳудудларда экстремал ҳароратларнинг икки ва ҳатто уч баробар ортишига сабаб бўлган.
«Агар ҳамма Ер юзидаги энг камбағал 50 фоиз одамлар каби кам чиқинди чиқарганида, 1990 йилдан буён кузатилаётган глобал исиш деярли сезилмас эди», дейди тадқиқот ҳаммуаллифи Карл-Фридрих Шлесснер.
Тадқиқотда қайд этилишича, фақат дабдабали ҳаёт тарзи учун сарфланаётган харажатлар эмас, балки бой инсонларнинг инвестициялари ҳам хавфли. Карбонат чиқиндилари юқори бўлган соҳаларга йўналтирилган молиявий оқимлар иқлимга жуда катта таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли, олимлар сайёрадаги энг бой одамлар учун прогрессив иқлим солиқлари ва аниқ жавобгарлик механизмларини жорий этишни талаб қилмоқда.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Исроилда Нетаняҳунинг соғлиғига оид тафсилотларни ошкор этиш талаб қилинди
Жаҳон | 14:42
-
«Мерос». Сречко Катанецга бағишланади
Спорт | 14:41
-
Байкалортида ўзбек мева-сабзавотларини қабул қилувчи марказ ташкил этилади
Иқтисодиёт | 14:22
Мавзуга оид

01:29 / 04.06.2025
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот

13:31 / 28.05.2025
Марказий Осиё экспертлари минтақанинг 2050 йилгача бўлган ривожланиш сценарийлари устида ишламоқда

23:51 / 19.05.2025
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади

23:23 / 28.04.2025