Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юристлар малакасини ошириш бўйича янги тизим жорий этилмоқда
Адлия вазирининг буйруғи билан Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида юридик кадрларнинг кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фото: 123RF
Низом институтда юридик хизмат, адвокатура ва нотариат соҳалари бўйича юридик кадрларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.
Институт буюртмачи ташкилотларнинг режалари асосида ўқув гуруҳларини шакллантиради ва малака ошириш курсларини тўлов асосида ташкил этади.
Малака ошириш курслари ўқувчиларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари ва малака талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.
Институт директори томонидан тасдиқланган ўқув дастурлари институтнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Буюртмачи ташкилот малака ошириш курси бошланган кундан эътиборан беш кун ичида ўқувчининг электрон платформада шахсий кабинети шакллантирилишини, унинг рўйхатдан ўтказилишини ҳамда малака ошириш курсларида қатнашишини таъминлайди.
Ўқувчилар электрон платформа орқали тақдим этилган модуль мазмунини асинхрон режимда мустақил равишда ўзлаштиради.
Институтда кредит-модуль тизимида 1 кредит 2 академик соатга тенг. Тингловчи малака ошириш курсининг бир йили давомида 12 кредит (24 академик соат)га тенг бўлган ўқув юкламасини ўзлаштириши лозим.
Малака ошириш курслари тингловчидан 3 йилда 36 кредит (72 академик соат) ҳажмдаги ўқув дастурини ўзлаштиришни талаб қилади.
Модуль бўйича тингловчининг ўзлаштириш даражаси 56 фоиз ва ундан юқори баҳоланган тақдирда ушбу модуль ўзлаштирилган ҳисобланади.
Кредит-модуль тизими бўйича малака оширишда тегишли кредит балларни тўплаш учун қуйидагилар ҳам ҳисобга олинади:
- илмий мақолалар, монографиялар, дарсликлар нашр эттириш;
- малака оширишнинг муқобиллик тамойилига асосланган ҳолда институт томонидан ташкил қилинадиган қисқа муддатли ўқув курсларида ихтиёрий равишда ўқиш;
- камида 100 соат ҳажмда ўқув машғулотларини ўтказиш;
- малака оширишнинг белгиланган даврийлиги давомида фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлиш.
Малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаган иштирокчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.
Тавсия этамиз
Йил учрашуви: Аляскада нима бўлади?
Жаҳон | 20:43 / 11.08.2025
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Навоийдаги иккита осма дор йўли фаолияти тақиқланди
Жамият | 13:24
-
Тошкент вилоятида янги аэропорт учун жой қидирилмоқда
Ўзбекистон | 12:28
-
Аляскадаги музокаралар: Путин нима талаб қилади ва Трампга нима керак?
Жаҳон | 12:26
-
Россияга ён бериш йўқ – ЕИ санкцияларнинг навбатдаги пакети устида ишлайди
Жаҳон | 12:18
Мавзуга оид

18:31 / 08.08.2025
Малака ошириш истагидаги шахсларга «касб ваучери» берилади

11:37 / 23.01.2025
Тошкентда адвокат ва юрист қўлга олинди

15:47 / 02.07.2024
Ўзбекистонлик муҳандислар Японияда ишга жойлаштирилади

13:57 / 12.02.2023