Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
Хонанданинг Копакабана пляжидаги бепул концерти икки миллиондан ортиқ одамни йиғди. Полиция у ерда қўлбола бомбаларни портлатишни режалаштирганини айтди. Теракт ташкилотчиси деб тахмин қилинган шахс ва ўсмир қўлга олинди.

Фото: Philipp Znidar/dpa/picture alliance
Бразилия полицияси америкалик қўшиқчи Леди Гаганинг 3 май, якшанба куни Рио-де-Жанейродаги Копакабана пляжида бўлиб ўтган текин концертида теракт содир этилишининг олдини олганини маълум қилди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, жиноятчилар қўлбола портловчи мосламалар ва молотов коктейлидан фойдаланиши керак бўлган ўсмирларни ўз сафига жалб қилган. Полиция амалиёти доирасида икки киши – режалаштирилган ҳужум ташкилотчиси ва ўсмир йигит қўлга олинди. Биринчиси Рио Гранде-ду-Сул штатида ўқотар қуролни ноқонуний сақлагани учун, иккинчиси Риода болалар порнографиясини сақлагани учун ҳибсга олинган.
Полициянинг таъкидлашича, ҳужумларни режалаштирган гуруҳ ўсмирларни радикаллаштириш ва нафратни қўзғатиш билан шуғулланган. Терактга тайёргарлик чоғида унинг ташкилотчилари қўшиқчининг халқаро мухлислар ҳамжамияти бўлмиш Little Monsters аъзоси сифатида ўзини таништиришган.
Леди Гаганинг Копакабана пляжидаги концерти бепул бўлиб, хонанданинг ўзи ёзганидек, унга 2 миллиондан ортиқ одам ташриф буюрган. Тадбир учун шаҳар иқтисодиётини жонлантиришга умид қилган маҳаллий ҳокимиятлар тўлаган. Концертдан 100 миллион доллар йиғилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинадаги урушда 66 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди – BBC
Жаҳон | 15:14
-
Сингапурликлар учун Ўзбекистонга тўғридан тўғри чартер рейслар ташкил этилади
Ўзбекистон | 15:12
-
2030 йилгача асфалт қилинмаган ички йўл қолмайди — Транспорт вазири
Ўзбекистон | 15:04
-
Лондондаги "Саутенд" аэропорти самолёт фалокатидан кейин ёпилди
Жаҳон | 14:59
Мавзуга оид

14:31 / 11.07.2025
Ҳакерлар Бразилия банкларидан 140 миллион доллар ўғирлади

14:41 / 07.07.2025
BRICS давлатлари Трампнинг божларини танқид қилди

11:41 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди

01:21 / 23.06.2025