Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қувурлардан келаётган сув ичишга яроқли экани айтилди
Одамлар ўз уйларида ичимлик суви учун кулер ишлата бошлагани жўмракдаги сувнинг сифати ёмонлашганини англатмайди, деб ҳисоблайди “Ўзсувтаъминот”. Компания расмийларининг Kun.uz мухбири саволига жавобан маълум қилишича, ичимлик суви сифати аввал қандай назорат қилинган бўлса, ҳозир ҳам шундай назорат қилиняпти.
Ўзбекистонда ўз хонадонида кулер ёки жўмракости филтрларини ишлатадиган аҳоли сони ошиб бормоқда. Kun.uz мухбири “Ўзсувтаъминот” АЖ ўтказган матбуот анжуманида қувурлар орқали етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати ҳақида сўради.
Компания расмийларининг фикрича, одамлар кулер ишлата бошлагани жўмракдаги сув сифати ёмонлашди дегани эмас.
“Ичимлик суви сифати илгари қандай назорат қилинган бўлса, ҳозир ҳам шундай назорат қилиб турилибди, сифати ёмонлашгани йўқ. Тўғри, баклажкадаги сувлар – ҳақиқатан ишлов берилган, филтрация даражаси юқорироқ, юмшоқлиги жиҳатдан яхшироқдир, лекин бу [жўмракдаги] ичимлик суви сифати ёмонлигини билдирмайди”, – деди “Ўзсувтаъминот” раиси ўринбосари Комилбек Юсупов.
“Бизнинг ҳар битта иншоотимиздан чиқаётган сувнинг сифати доимий назоратда. 24 соат барча параметрлар бўйича ҳар соатда назорат қилиб борилади. Бу параметрлар МДҲ параметрлари билан бир хил. Қувурлардан келаётган “водопровод” суви сифатига масъул ташкилот сифатида айтамизки, ҳаммаси ичишга, истеъмолга яроқли ҳисобланади”, – деди компания матбуот хизмати раҳбари Акмал Муродов.
“Ўзсувтаъминот” раисининг бошқа бир ўринбосари Хуршид Раҳматуллаевга кўра, сув сифати назорати шаффоф йўлга қўйилган: истеъмолчилар Waterlab онлайн харитасидан фойдаланиб, ўз ҳудудига қаердан сув етказиб берилаётгани, унинг сифати, таркиби қанақалиги, қачон охирги марта намуна олингани каби маълумотлар билан танишиб туриши мумкин.
“Ҳозир республика бўйича 81 та лабораториямиз ишлаб турибди. Ҳаммаси стандарт бўйича намуналарни олишади. Агар сувнинг сифати ёмонлашадиган бўлса, сув бериш тўхтатилади”, – деди Раҳматуллаев.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ветнамда ичида сайёҳлар бўлган катер ағдарилиб кетди
Жаҳон | 09:39
-
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:05
-
Усик Дюбуани чуқур нокаутга туширди
Спорт | 08:21
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
Мавзуга оид

11:49 / 12.07.2025
Ўзбекистонда аҳолининг сувдан қанча қарзи борлиги айтилди

22:31 / 19.06.2025
“Юксалиш” “Ўзсувтаъминот”га қарши – икки ташкилот нега баҳслашди?

18:51 / 11.06.2025
Қоғозда ҳаммаси яхши, амалда-чи? Ичимлик суви таъминотида кенг кўламли камчиликлар аниқланди

20:37 / 26.05.2025