Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
Ҳодиса полотнони ҳеч ким кузатмаётган вақтда содир бўлган. Мутахассислар айни пайтда санъат асарини қандай қилиб тиклашни баҳоламоқда.

Роттердамдаги Boymans van Beningen музейида ёш бола америкалик таниқли рассом Марк Ротконинг «Grey, Orance on Maroon, No.8» номли картинасига тасодифан шикаст етказди. Кўнгилсиз ҳодиса Depot залида — музейнинг коллекциядан танланган асарлари намойиш этиладиган омборида юз берди, деб ёзади BBC.
Картина қиймати 50 миллион еврога етиши мумкин. Музей вакилининг маълум қилишича, ҳодиса полотнони ҳеч ким кузатмаётган вақтда содир бўлган. Картинанинг лак билан ҳимояланмаган пастки қисмида кичик тирналишлар пайдо бўлган.
Музейдагиларга кўра, зарар юзаки ҳисобланмоқда, Нидерландия ва бошқа мамлакатлар мутахассислари айни пайтда санъат асарини қандай қилиб энг яхши тарзда тиклашни баҳолаяпти. Реставрациядан кейин картина яна намойишга қўйилиши кутилмоқда.
Реставрация бўйича мутахассисларнинг тушунтиришича, лак ҳимоя қатлами билан қопланмаган замонавий асарлар, хусусан, Ротконинг картиналари, айниқса шикастланишга мойил. Ҳатто энг кичик тирналишлар ҳам асарнинг қабул қилинишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Асарларни тиклаш жараёни эса рассом ишлатган бўёқлар ва елимларнинг таркиби туфайли янада мураккаблашади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил сентябрда Ван Гогнинг «Кунгабоқарлар»ига шўрва сепган фаоллар озодликдан маҳрум этилганди. Судда ўз манфаатларини ўзи ҳимоя қилган айбланувчилардан бири бу нафақат фаолларга, балки «демократия асосларига» ҳам чиқарилган эканини таъкидлаганди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
NBC: Эрон Вашингтонга АҚШ ҳудудидаги террористик ячейкаларни уйғотиш билан таҳдид қилган
Жаҳон | 14:30
-
Эрон ташқи ишлар вазири Москвага келди
Жаҳон | 14:12
-
Шавкат Мирзиёев БМТ Давлат хизмати бўйича форуми иштирокчиларига табрик йўллади
Ўзбекистон | 14:10
-
Россияда уч йил ичида биринчи марта иш куни қисқарди
Жаҳон | 14:00
Мавзуга оид

10:25 / 20.06.2025
Нидерландия Қрим татарларининг депортациясини геноцид деб тан олди

09:50 / 14.06.2025
Нидерландия ЯИМнинг 5 фоизини мудофаага сарфлашга тайёр

19:30 / 06.06.2025
Британияда Уилям Тёрнернинг 150 йил олдин йўқолган картинаси топилди

21:08 / 03.06.2025