Тошкентдаги кўчалардан бири 24 соатга ёпилди
Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Тахтапул дарвоза кўчаси кесишмасидан Ифтихор кўчаси кесишмасигача бўлган қисми автомашиналар ҳаракати учун ёпилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Пойтахт ҳокимлиги маълум қилишича, бунга Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари сабаб бўлди.
Шу боис, кўчанинг бир қисми 28 апрель соат 22:00 дан 29 апрель соат 22:00 гача транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
Белгиланган муддат давомида ҳаракатланиш учун муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
Мавзуга оид

14:31
Тошкент метросининг 13 та бекатида касса ёпилди

19:49 / 03.07.2025
Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

19:43 / 03.07.2025
Тошкентнинг Оҳангарон шоҳкўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади

16:15 / 02.07.2025