Ўзбекистоннинг кўп асрлик 9 туп дарахти махсус халқаро рўйхатга киритилди
Ёши 100 йилдан минг йилгача бўлган бир неча дарахт Monumental Trees рўйхатидан жой олди.

Ўзбекистоннинг ноёб ва кўп асрлик 9 туп дарахти Monumental Trees халқаро рўйхатига киритилди, деб хабар берди Экология вазирлиги.
Улар: Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой туманидаги ёши 100 йилдан ошган қайрағоч дарахтлари (жами 5 та), Жиззах вилояти, Жиззах шаҳридаги ёши 200 йилдан ошган тут дарахти, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳридаги 250-300 ёшли тут дарахти, Нарпай туманидаги 450 йиллик ҳамда Пайариқ туманидаги 1000 ёшдан ошган чинор дарахти.
Маълумот учун, аввалроқ Жиззах вилояти, Фориш туманидаги шарқ биотаси дарахти (ёши 1500 йил), Самарқанд вилояти, Ургут туманидаги чинор дарахти (ёши 1160 йил), Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги арча (ёши 1000 йил), ёнғоқ (ёши 800 йил) ҳамда чинор дарахтлари (ёши 600 йил), Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, Сайроб қишлоғидаги чинор дарахти (ёши 900 йил), Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри Дорус-Саодат мемориал мажмуаси ҳудудидаги чинор дарахти (ёши 700 йил) ва Жиззах вилояти, Зомин миллий табиат боғи ҳудудидаги бобоёнғоқ дарахти (ёши 700 йил) Monumental Trees рўйхатига киритилганди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида мазкур халқаро рўйхатга ўз табиий мерос объектларини киритган биринчи ва МДҲ давлатлари орасида учинчи давлатга айланди (Россия ва Озарбайжондан сўнг).
Monumental Trees — дунё бўйлаб йирик ва қадимий дарахтлар ҳақида маълумот тўплайдиган ҳамда уларни ҳужжатлаштирадиган жамоавий лойиҳа. У фойдаланувчиларга турли дарахт турлари ҳақида фотосуратлар, ўлчамлар (баландлик ва диаметр), жойлашув координаталари ва бошқа тафсилотларни тақдим этади.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Британия ихтисослаштирилган таълим дастурларини амалга оширади
Ўзбекистон | 10:42
-
Исроил Эронга ҳужум чоғида 200 та самолётдан биронтасини ҳам йўқотмади
Жаҳон | 10:31
-
Исроил бутун дунёдаги элчихоналари ва консулликларини ёпди
Жаҳон | 10:27
-
АЭХА: Эроннинг Натанздаги объектида радиация сизиб чиқди
Жаҳон | 10:24
Мавзуга оид

15:09 / 03.06.2025
2030 йилгача 1,5 миллион гектарда ўрмонлар барпо этилади

09:10 / 02.06.2025
Ўзбекистонда 2030 йилгача яшиллик даражаси 30 фоизга етказилади

14:09 / 20.05.2025
Дарахт кесиш учун ариза бераётганларни жамоатчилик кузатиб туради

21:00 / 17.05.2025