Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсон ҳуқуқлари бўйича 2030 йилгача бўлган миллий стратегия тасдиқланади
"Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармон лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Shutterstock
Қуйидагилар Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланади:
- Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини, шунингдек, БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш;
- 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар узвийлигини таъминлаш;
- болалар, ёшлар, аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари вакиллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш, инклюзив жамият асосларини ривожлантириш;
- инсон ҳуқуқлари соҳасида парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш тизимини янада яхшилаш, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномалари бажарилишини мониторинг қилишда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигининг қонунчилик асослари ва ҳуқуқий амалиётини кучайтириш;
- шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқларни ҳимоя қилишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг очиқлиги ва ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини таъминлаш;
- Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлари бажарилишини таъминлашда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг фаолиятини такомиллаштириш.
Фармонда белгиланган чора-тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади:
а) вазирлик ва идоралар ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказига фармон билан тасдиқланган стратегия ва «Йўл харитаси»да назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар. Бунда, вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари «Йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсан жавобгардир;
б) Марказ Миллий стратегия ва «Йўл харитаси»нинг амалга оширилиши юзасидан:
мунтазам мониторинг олиб бориб, чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича таклиф ва тавсияларни тегишли вазирлик ва идораларга киритиб боради;
доимий равишда аниқ кўрсаткичлар ва эришилган натижалар акс эттирилган батафсил ахборотни ўз веб-сайтида жойлаштириб боради;
ҳар олти ойда Ўзбекистон президенти администрацияси ва Олий Мажлис палаталарига умумлаштирилган маълумот киритади;
ахборот-таҳлилий шарҳлар тайёрланиши, хорижий тилларга таржима қилиниши ва эълон қилинишини таъминлайди.
Қуйидагиларга:
а) Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича парламент комиссиясига вазирлик ва идоралар раҳбарларининг миллий стратегия ва «Йўл харитаси»нинг ижро ҳолати юзасидан ахборотини ҳар ярим йилда эшитиш ва танқидий муҳокама қилиш;
б) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашларига вазирлик ва идоралар ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг миллий стратегия ва «Йўл харитаси»нинг ҳудудлар кесимида ижро этилиши юзасидан ахборотини эшитиш ва танқидий муҳокама қилиш тавсия этилади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

07:47 / 28.06.2025
ЕИ саммитида Исроил Ғазода инсон ҳуқуқларини поймол этаётганига урғу берилди

20:15 / 12.06.2025
Пасайишлар кўтарилишлардан кўп: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгаряпти?

21:08 / 11.06.2025
Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқилди – Саида Мирзиёева

14:20 / 09.06.2025