Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда тоғларга чиқа оладиган робот-от тақдим этилди
Corleo тўртта робот оёққа эга бўлиб, водородли двигатель ва манзилни аниқлайдиган, барқарорликни таъминлайдиган сунъий интеллект (СИ) билан жиҳозланган.

Фото: Corleo
Япониянинг Kawasaki компанияси Osaka-Kansai Expo 2025 кўргазмасида Corleo робот-от концепциясини тақдим этди. Компания уни шахсий ҳаракатчанликнинг келажаги ва ажойиб қобилиятга эга инқилобий йўлтанламас деб атади.
Қурилма водородли двигатель ва манзилни аниқлаб, барқарорликни таъминлайдиган сунъий интеллект (СИ) билан жиҳозланган.
Corleo тўртта робот оёққа эга бўлиб, бунда орқа оёқлар олдинги оёқлардан мустақил равишда юқорига ва пастга ҳаракатлана олади. Ушбу дизайн юриш ва югуришда ҳаракатларни самарали барқарорлаштириш имконини беради. Қурилма чавандознинг оғирлигини силжитиш орқали бошқарилади.
«Бу шунчаки транспорт воситаси эмас, балки ҳар қандай рельефда ҳаракатлана оладиган, ҳатто қорли тоғлардан сакраб ўтадиган тўрт оёқли йўлтанламас», дейилади Kawasaki хабарида.
Компания робот-от имкониятларини намойиш қилувчи видеороликни эълон қилди. Кўринишидан, видео қурилманинг функционаллигини аниқ ифодалаш учун нейротармоқ ёрдамида яратилган.
Тўрт оёқнинг барчаси махсус каучукли «туёқлар» билан жиҳозланган бўлиб, улар нотекисликдан самарали ўтади ва сирпанишга жуда чидамли. Яна бир диққатга сазовор хусусият - водород даражаси, навигация маълумотлари, тортишиш марказининг позицияси ва бошқа муҳим маълумотларни акс эттирувчи асбоблар панели.
Ҳозирча бу компания томонидан тақдим этилган барча маълумотлар. Тезлик ва автономия ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмаган. Kawasaki робот-отни 2050 йилгача чиқаришни режа қилмоқда.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

22:38 / 26.07.2025
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди

09:20 / 25.07.2025
Трамп Япония билан йирик савдо битимини эълон қилди

12:04 / 23.07.2025
Япония бош вазири Шигеру Ишиба истеъфога чиқди - ОАВ

21:44 / 11.07.2025