Ўзбекистон ФИФА рейтингида юқорилади
Ўзбекистон миллий жамоаси сўнгги 9 йилликдаги энг яхши натижасини қайд этди.

Фото: Tribuna.uz
ФИФА расмий сайти 2025 йил март ойи якунларига кўра миллий жамоалар рейтингини янгилади. Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси рейтингда бир поғона кўтарилиб, 57-ўринни эгаллади.
Бу миллий жамоа учун сўнгги 9 йилликдаги энг яхши натижадир. Бунгача жамоа 2016 йилда Самвел Бабаян бошқаруви даврида рейтингда 48-ўрингача чиққанди.
Жорий йил январидан Тимур Кападзе бош мураббийлик қилаётган жамоа март ойида ЖЧ-2026 саралаш босқичида Қирғизистон устидан ғалаба қозонди (1:0), Эрон билан сафарда дуранг натижа (2:2) қайд этди.
ЖЧ саралаши доирасида ноябр ойида Қатарга ютқазган (2:3) ва КХДР устидан ғалабага эришган (1:0) жамоа 2024 йилни рейтингда 58-ўринда якунлаганди.
ФИФА рейтингида Аргентина миллий жамоаси 1-ўринда бормоқда, Испания Францияни (3-ўрин) ортда қолдириб, 2-ўринга кўтарилган. Кейинги ўринларни Англия, Бразилия, Нидерландия, Португалия, Белгия, Италия ва Германия банд этган.
Осиё жамоалари орасида Ўзбекистон вакиллари 6-ўринга кўтарилди. Япония қитъада пешқадам саналади (15-ўрин). Осиё вакиллари орасида кучли ўнликдан шунингдек Эрон (18), Жанубий Корея (23), Австралия (26), Қатар (55), Ироқ, Саудия Арабистони (58), Ироқ (59), Иордания (62) ва БАА (65) жамоалари бор.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоасининг ФИФА рейтингидаги энг яхши натижаси – 45-ўрин бўлиб, бу 2006-2007 йилларда қайд этилган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистонлик ўқитувчиларга мактабда хивич билан юришга рухсат берилди
Жаҳон | 18:08
-
Ҳиндистон ва Покистон АҚШ воситачилигида ўт очишни тўхтатишга келишди
Жаҳон | 17:43
-
Россия ва Ўзбекистон ҳарбий соҳада стратегик шериклик режасини имзолади
Жаҳон | 17:15
-
Украина Москвадаги парадда раҳбарлари иштирок этган давлатларга демарш эълон қилди
Жаҳон | 16:43
Мавзуга оид

17:58 / 20.12.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон миллий жамоаси 2024 йилни 58-ўринда якунлади

18:15 / 24.10.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон сўнгги 8 йилдаги энг яхши натижасини қайд этди

23:10 / 11.10.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал миллий жамоаси ЖЧ-2024дан кейин 10 поғона пастлади

14:45 / 04.04.2024