НАТО Украинага ҳарбий ёрдам миқдорини эълон қилди
АҚШ президенти Трампнинг сиёсати Киев урушда омон қолиши учун зарур бўлган ёрдамни олишига шубҳа уйғотди. НАТО бу йил Украина олиши керак бўлган аниқ миқдорни эълон қилди.

Фото: Dursun Aydemir/Anadolu/picture alliance
Россия томонидан ҳарбий агрессияга учраган Украина, АҚШ президенти Доналд Трампнинг тинчлик ташаббусларига қарамай, бундан кейин ҳам НАТО томонидан ҳарбий ёрдам тақдим этилишига ишониши мумкин. «Жорий йилнинг дастлабки уч ойида иттифоқчилар аллақачон Украинага 2025 йилда 20 миллиард евродан ортиқ хавфсизлик ёрдами кўрсатишга ваъда беришган», — деди НАТО бош котиби Марк Рютте 2 апрел, чоршанба куни Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Рютте Висбадендаги қўмондонлик орқали ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштириш давом этишини тасдиқлади. «Россия томонидан таҳдид сақланиб қолмоқда», деди у.
Ўтган йили иттифоқчилар Украинани қўллаб-қувватлаш учун 12 ой давомида 50 миллиард еврога яқин маблағ йиғишди, бироқ Трампнинг тинчлик ташаббуси АҚШ Киевни ўт очишни тўхтатишга мажбурлаш учун ҳарбий ёрдамни кескин қисқартириши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирди.
Шунга қарамай, АҚШ Украинага қурол етказиб беришда давом этмоқда. Улар фақат йил бошида буни қисқа муддатга тўхтатиб қўйди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Сифат ва унум пасайиши мумкин” – 5 кунлик дарс тизими ҳақида педогоглар қандай фикрда?
Ўзбекистон | 12:53
-
Абдулазиз Комилов Италия ордени билан тақдирланди
Ўзбекистон | 11:53
-
Оқ уй: Сумига зарба - тинчлик зарурлиги ҳақида эслатма
Жаҳон | 11:51
-
ФВВ қутқарувчилари уйнинг ичига кириб олган илонни зарарсизлантирди
Жамият | 11:45
Мавзуга оид

22:54 / 13.04.2025
Кремл Россия ва АҚШ музокараларидан «дарҳол натижалар» кутмасликка чақирди

20:13 / 13.04.2025
Украина президенти офисидагилар аёлларни ҳам армияга мажбурий жалб этиш таклифи билан чиқди

19:11 / 13.04.2025
CNN Turk: Россия ва Украина 15-16 апрел кунлари Анқарада музокаралар ўтказади

18:08 / 13.04.2025