Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда тарқалаётган «номаълум вирус» микоплазма пневмонияси бўлиб чиқди
Микоплазма пневмонияси одатда камдан-кам ҳолларда жуда оғир кечади. Ушбу инфекцияга қарши вакцина йўқ.

Фото: РИА Новости
Россияда тарқалаётган ва «номаълум» деб тавсифланган вирус микоплазма пневмонияси бўлиб чиқди. Бу ҳақда «Роспотребнадзор» хабар берди.
Ташкилотнинг таъкидлашича, тарқалган хабарларда вирус «янги» деб аталмаган, фақат «номаълум» (чунки у аниқланмаган) деб аталган. Бу «микоплазма пневмонияси» бўлиши мумкинлиги тахмин қилинди ва бу тез орада тасдиқланди.
Шу билан бирга, «Роспотребнадзор» вазият қаттиқ назоратга олинганини таъкидлади. Шунингдек, Россияда респираторли инфекциялар бўйича, шу жумладан ўткир респиратор вирусли инфекциялар, грипп, Covid-19 ва пневмония бўйича эпидемиологик вазият барқарор ва тўлиқ назорат остида эканлигини қўшимча қилди.
29 март куни маҳаллий Telegram каналлар Россияда номаълум вирус пайдо бўлгани ҳақида хабар берди. Маълумотларига кўра, беморлар юқори иситма ва кучли йўталдан шикоят қилган, Covid-19 ва грипп тестлари манфий чиққан.
Микоплазма пневмонияси - Мycoplasma pneumoniae томонидан қўзғатиладиган ўпка атипик инфекцияси. Касаллик кучли ва узоқ давом этадиган йўтал билан кечади. Бунда ҳарорат кўтарилиши, кўкрак қафасидаги оғриқлар кузатилиши, бронхиал обструкция ривожланиши мумкин. Ташхисни тасдиқлаш учун ПЗР тестини ўтказиш тавсия этилади. Микоплазма пневмонияси одатда камдан-кам ҳолларда жуда оғир кечади. Ушбу инфекцияга қарши вакцина йўқ.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украин дронлари ҳужуми сабаб Москва осмони тўлиқ ёпилди
Жаҳон | 16:34
-
Тошкентда 64-сонли автобус ёниб кетди
Ўзбекистон | 15:32
-
Камчаткада 7,2 магнитудали зилзила рўй берди
Жаҳон | 14:53
-
Кўпайган сувда чўкишлар, руҳий «носоғлом» минтақа, шифокорларга ҳужум ва Роғун ГЭСидан 20 йиллик шартнома
Жаҳон | 14:06
Мавзуга оид

18:27 / 04.07.2025
Тожикистонда чорва орасида куйдирги касаллиги тарқалди

17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025