Ўзбекистон аёллар саломатлиги глобал индексида уч поғона юқорилади
Рейтинг аёлларга профилактик ёрдам, ҳиссий саломатлик, саломатлик ва хавфсизлик, асосий эҳтиёжлар ва индивидуал саломатлик кўрсаткичларини инобатга олади.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Hologic компанияси 142 мамлакат ва ҳудуддан 146 минг аёлни ўрганди ва Глобал Аёллар саломатлиги индексини (.pdf) эълон қилди. Ўзбекистон рейтингда 34-ўринни эгаллади ва муаллифлар таъкидлаганидек, мамлакат айрим кўрсаткичлар бўйича яхшиланишни кўрсатди.
Тадқиқот учун маълумотлар 2023 йил давомида тўпланган ва 2024 йилда таҳлил қилинган. Мезонларга профилактика, ҳиссий саломатлик, асосий эҳтиёжлар ва индивидуал саломатлик киради.
142 мамлакат ичида Ўзбекистон 100 та имкониятдан 60 балл тўплади ва аввалги рейтингга нисбатан 3 поғона юқорилади:
- Профилактик ёрдам – 24 (энг паст кўрсаткич);
- ҳиссий саломатлик – 78;
- саломатлик ва хавфсизлик – 80 (энг юқори);
- асосий эҳтиёжлар – 68 та;
- Индивидуал саломатлик – 74.
Индекс мамлакатларни аёлларнинг ўтган йили юқори қон босими, саратон, қандли диабет ва жинсий йўл билан юқадиган касалликлар бўйича скринингдан ўтган-ўтмаганлигига қараб тартиблайди.
Ҳиссий саломатлик индекси мамлакатларни аёлларнинг ташвиш, қайғу, стресс ва ғазаб каби салбий ҳис-туйғуларни бошдан кечиришига асосланган рейтингини тузади.
Саломатлик ва хавфсизликни баҳолаш аёлларнинг умуман сифатли тиббий хизматдан қониқиши, уларнинг оналик хизмати сифати ҳақидаги қарашлари ва тунда ёлғиз юрганда хавфсизлик ҳиссиётларига асосланади.
Асосий эҳтиёжлар ҳақидаги маълумотлар аёлларнинг сўнгги 12 ой давомида ушбу эҳтиёжларини қондириш қобилиятига, жумладан, оиласи учун озиқ-овқат сотиб олиш ва уй-жой билан таъминлаш имкониятига асосланади.
Индивидуал саломатлик кўрсаткичи аёлларнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолари бўйича тажрибалари асосида мамлакатлар рейтингини тузади.
Глобал Аёллар саломатлиги индекси дунё рейтингида Тайван, Кувайт ва Австрия етакчилик қилмоқда.
Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон энг юқори ўринни эгаллади (63 балл билан 13-ўрин), Қирғизистон 58 балл билан 49-ўринда, Тожикистон 56 балл билан 56-ўринда қайд этилган.
Рейтингнинг энг қуйи поғоналарида – Чад, Конго ДР ва Афғонистон.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48
-
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев Халқаро судда жавоб беришга тайёрлигини билдирди
Жаҳон | 21:12
-
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17
Мавзуга оид

17:24 / 05.06.2025
Ўзбекистон яшаш нархи энг арзон давлатлар қаторига кирди

21:49 / 03.06.2025
Олимлар микропластик инсон вужудига қандай таъсир қилишини тушунтирди

19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади

20:13 / 16.05.2025