Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан қатор кўчалар ёпилади
30 март куни соат 00:00 дан 07:30 гача пойтахтнинг бир қатор кўчалари ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Фото: Kun.uz
Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 30 март соат 00:00 дан 07:30 гача пойтахтнинг бир қатор кўчалари ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қуйидаги ҳудудлар транспортлар ҳаракати учун ёпилади:
Мирзо Улуғбек тумани
«Тўра бува» масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси — Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли—Султония кўчасигача.
Бектемир тумани
«Хўтон» масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси — Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.
Олмазор тумани
«Исломобод» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси — КҲАЙ—Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон—Сағбон кўчалари чорраҳасигача;
«Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси — Қорасарой-Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой — Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача;
«Дўстжонбой» масжиди олдидаги Сағбон — Сағбон 12-тор кўчалари кесишмасидан, Келес йўли-Норазтепа кўчалари чорраҳасигача.
Шайхонтоҳур тумани
«Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза — Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;
«Хўжа Алламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор — Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон — Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача;
«Кох ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.
Чилонзор тумани
«Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача;
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача;
«Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор-Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача бўлган йўлда ҳаракат чекланади.
Учтепа тумани
«Абдуллоҳ ибн Маъсуд» масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача;
«Ҳазрати Али» масжиди Назарбек-Маҳорат кўчалари чорраҳасидан Назарбек-Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.
Юнусобод тумани
«Минор» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КҲАЙ – Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасигача;
«Мирзо Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.
Яккасарой тумани
«Усмон бин Маъзун» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.
Сергели тумани
«Нурул Ислом» масжиди олдидаги ТХАЙ-Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасидан, ТХАЙ-Қумариқ кўчалари чорраҳасигача.
Яшнобод тумани
«Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.
Миробод тумани
«Қўйлиқ ота» масжиди олдидаги ТҲАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТҲАЙ ва Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.
«Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Фуқароларимиздан юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда вақтинча айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

20:19 / 18.07.2025
“Бу нарса барибир кўтарилади” – Мурод Назаров нега дарахтлар кесиш тартибини ўзгартиришни сўради?

09:04 / 18.07.2025
Тошкент ва Фарғонада ички ишлар соҳасидаги пенсионерлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб қилинади

23:57 / 17.07.2025
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

22:53 / 17.07.2025