Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар туғма карликни даволаш усулини топди
Япониялик тадқиқотчилар туғма карликнинг асосий сабаби бўлган генни «тузатиш» усулини ишлаб чиқди.

Фото: Shutterstock
Япон тадқиқотчилари ирсий эшитиш қобилиятини йўқотиш муаммосини даволаш йўлида муҳим қадам ташлади. Улар туғма карликнинг асосий сабабларидан бири бўлган GJB2 генидаги мутацияни тузатишга ёрдам берувчи янги ген терапияси усулини ишлаб чиқди.
GJB2 гени ички қулоқдаги ҳужайраларга товуш сигналларини узатишга кўмаклашадиган махсус оқсиллар фаолияти учун жавоб беради. Аммо айрим мутациялар ушбу жараённи бузиб, эшитиш қобилиятининг йўқолишига олиб келиши мумкин. Олимлар бу каби мутацияни генларни таҳрирлаш технологияси ёрдамида «тузатиш» усулини топди.
Бунинг учун улар тузатилган генни қулоқ ҳужайрасига ташувчи хавфсиз вирусдан (AVV) фойдаланган. Генларни таҳрирлашда қўлланадиган оддий усуллар бу каби ташувлар учун жуда катта ҳисобланади, шу боис олимлар жамоаси унинг ихчам ва нисбатан аниқ версиясини ишлаб чиққан.
Нуқсонли генга эга инсон ҳужайралари ва лаборатория сичқонлари устида ўтказилган синовлар ген терапиясидан кейин ҳужайралар соғлом организмдаги каби ишлай бошлаганини кўрсатган. Бу туғма эшитиш қобилиятига эга бўлмаган инсонларни самарали даволаш усулини ишлаб чиқишга ёрдам беради.
«Бизнинг усулимиз даволаш жараёнини соддалаштириб, уни янада осонлаштиришига умид қиламиз. Бундан ташқари, у бошқа генетик касалликларни даволашда ҳам ёрдам бериши мумкин», — дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи доктор Казусаку Камия.
Тадқиқот муаллифларининг фикрича, тиббиётдаги ушбу ютуқ келажакда миллионлаб одамларга эшитиш қобилиятини тиклаш имкониятини бериши мумкин.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда Фарғона ва Сурхондарё савдо уйи ташкил этилиши мумкин
Иқтисодиёт | 14:08
-
Писториус: Германия Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бермайди
Жаҳон | 13:55
-
6 ойда болаларга нисбатан зўравонлик ҳолати юзасидан 2 та жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон | 13:39
-
Паспорт қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ўзгарди
Ўзбекистон | 13:24
Мавзуга оид

00:31 / 10.07.2025
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади

23:21 / 07.07.2025
Трамп 1 августдан Жанубий Корея ва Япония товарларига 25 фоизли божлар жорий этилишини эълон қилди

15:42 / 27.06.2025
Японияда «твиттер-киллер» қатл этилди

21:44 / 26.06.2025