Дунёнинг ярми Беларусдаги каби диктатурани орзу қилади – Лукашенко
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда ҳар бир инсон ўз фикрини айтиш имконияти ва конституциявий ҳуқуқига эга, «аммо беларусларнинг кўплаб аждодлари томонидан яратилган барча нарсани йўққа чиқаришга чақириш керак эмас».

Фото: president.gov.by
Дунёнинг ярми Беларусдаги каби диктатурани орзу қилади, чунки бу «ҳақиқий амаллар ва одамлар манфаатининг диктатураси», деди Беларус президенти Александр Лукашенко.
«Ўзини демократия эталони дейдиганларга қараганда бизда демократия кўпроқ. Беларус давлат тараққиёт модели псевдолиберал қадриятлар тизимига чорлов бўлиб қолди. Биз чекинмаётганимиз ва очиқдан-очиқ эгилмаслигимиз рақибларимизни ғазаблантирмоқда», деди Лукашенко Минск шаҳридаги инаугурация чоғида.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда ҳар бир инсон ўз фикрини айтиш имконияти ва конституциявий ҳуқуқига эга, «аммо беларусларнинг кўплаб аждодлари томонидан яратилган барча нарсани йўққа чиқаришга чақириш керак эмас».
«Биз сўз эркинлигидан ўз мамлакатимизни йўқ қиладиган тўқмоқ сифатида фойдаланишга йўл қўймаймиз», деб таъкидлади Лукашенко.
Ўтган йил охирида, Беларус президенти мамлакатда «ҳақиқатан ҳам диктатура борлигини» тан олди. Бироқ, у «барқарорлик, хавфсизлик, тартиб, меҳрибонлик ва меҳмондўстлик диктатурасини» назарда тутганини тушунтирди. Бундан олдинроқ, Лукашенко диктатурани Беларуснинг гуллаб-яшнаши сабаби деб атаган эди. Унинг айтишича, агар давлатни қаттиққўллик билан бошқармаганида «одамлар яланғоч қолган бўларди».
Мавзуга оид

11:35
Ўзбекистонда Беларус давлат университети филиали очилади

22:54 / 26.03.2025
Беларус санкцияларни четлаб ўтиб, Гамбиядан учта Airbus самолётини сотиб олди

17:25 / 25.03.2025
Лукашенко еттинчи марта Беларус президенти бўлди

21:35 / 17.03.2025