Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Сербия миграция соҳасида ҳукуматлараро битимни имзолайди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олим Абдуллаев бошчилигидаги мамлакат делегацияси Сербияга ташриф буюрди.
Делегация таркибидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миграция агентлиги вакиллари ўрин олди.
Ташриф доирасида Сербия меҳнат, бандлик, фахрийлар ва ижтимоий масалалар вазири Неманя Старович, Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Никола Стоянович ва Сербия Ички ишлар вазирлиги давлат котиби Владан Загражанин билан музокаралар ўтказилди.
Учрашувлар чоғида ташқи меҳнат миграцияси, виза тартибини соддалаштириш, шунингдек, Сербияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Миграция ва мобиллик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш ҳамда имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.
Бундан ташқари, ҳар икки томон учун қулай вақтда икки давлат консуллик-ҳуқуқий департаментлари ўртасида мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
Томонлар иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, хусусан, икки давлат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш учун шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтиришга келишиб олдилар.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ChatGPT билан мулоқотлар суд талаби билан ҳукумат топширилиши мумкин
Жаҳон | 22:55
-
Россия Тергов қўмитаси «Крокус» теракти ташкилотчиларини аниқлади
Жаҳон | 22:40
-
«Қўлга тушган» тизим: селектор воқеаси муаммога кўзгу тутди
Ўзбекистон | 22:31
-
Истанбулдан учган Uzbekistan Airways самолётидаги носозлик бўйича маълумот берилди
Ўзбекистон | 21:59
Мавзуга оид

20:34
Москвада ўзбекистонлик эркак учинчи қаватдан йиқилиб, ҳалок бўлди

11:19 / 24.07.2025
Ўзбекистонлик ҳамширалар Британияга ишга жалб этилиши мумкин

08:18 / 24.07.2025
Ўзбекистон ва Сербия рақамли маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқаради

22:56 / 23.07.2025