Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади
Таътил 7 кун давом этади, дарсларга 28 март кунидан қайтилади.

Фото: Kun.uz
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги баҳорги таътил 21 мартдан бошланишини эълон қилди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомга кўра, Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 2025 йил 21 март кунидан бошланади.
Таътил 27 март кунига (7 календар кун) қадар давом этади.
IV ўқув чорак дарслари 2025 йил 28 март кунидан бошланади.
Аввалроқ ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олиши тўғрисида маълумот берилган эди.
Мавзуга оид

17:31 / 07.04.2025
Германияда мактаб ўқувчиларини уруш ҳолатига тайёрлаш тавсия қилинди

16:13 / 31.03.2025
Самарқанддаги саммит сабаб баъзи талабаларга қисқа муддатли таътил берилади

18:10 / 10.01.2025
Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлади

16:40 / 18.12.2024