Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин
Ҳозир Боткендан Қўқонга фақат автомобил йўллари орқали бориш мумкин ва масофа 91 километрни ташкил қилади. Темирйўл қурилиши бу масофани анча қисқартиради.

Фото: Эмиль Садыров
Қирғизистонда Боткен шаҳридан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистоннинг 2030 йилгача мўлжалланган миллий ривожланиш дастурида (.pdf) қайд этилган.
Дастурга кўра, Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши янги иш ўринлари яратилишига, транспорт инфратузилмаси ва савдо алоқаларининг яхшиланишига хизмат қилади. Лойиҳанинг батафсил маълумотлари келтирилмаган.
Ҳозир Боткендан Қўқонга фақат автомобил йўллари орқали бориш мумкин ва масофа 91 километрни ташкил қилади. Темирйўл қурилиши бу масофани анча қисқартиради.
Қирғизистоннинг миллий ривожланиш дастурида Чотқол—Тошкент муқобил автомобил йўлини барпо этиш ҳамда бошқа трассаларни янгилаш ҳам кўзда тутилган.
Ушбу дастур 2030 йилгача қуйидаги мақсадларга эришишни мақсад қилган:
- ЯИМ ҳажми – камида 30 миллиард АҚШ доллари;
- аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот – 4 – 4,5 минг АҚШ доллари;
- ялпи ички маҳсулотнинг номинал ўсишининг йиллик суръатини 11-12 фоизни ташкил этишни таъминлаш;
- давлат ташқи қарзининг ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 60 фоизигача бўлган даражада;
- ишсизлик - 5% дан кўп бўлмаган;
- 2030 йилда асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми ялпи ички маҳсулотга нисбатан 20 фоиздан кам бўлмаслиги керак;
- Инсон тараққиёти индекси бўйича мамлакат 100 та давлат қаторига кириши;
- Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришиш бўйича мамлакат юқори 30 таликка кириши.
Мавзуга оид

20:37 / 10.03.2025
Европа Иттифоқи Тожикистонга чегара хавфсизлигини яхшилашга ёрдамлашади

12:45 / 10.03.2025
Германия темирйўл компанияси поездлар кечиккани учун 196,8 млн евро тўлади

21:37 / 07.03.2025
Тошкент ва Андижон шаҳарлари ўртасида қўшимча темирйўл қатнови ташкил этилди

16:59 / 06.03.2025