Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар Австрия музликлари рекорд даражада тез эриётганидан огоҳлантирди
Бунга аномал иссиқлик ва ёғингарчиликнинг етишмаётгани сабаб бўлмоқда. Олимларнинг таъкидлашича, энди музликларни сақлаб қолишнинг имкони йўқ.

Фото: AP
Австрия музликлари мисли кўрилмаган даражада тез эримоқда: экспертларнинг прогнозларига кўра, 40-50 йилдан кейин улардан асар ҳам қолмайди.
Музликлар сувнинг табиий резервуари вазифасини бажаргани, иқлимни совитиши ҳамда кўплаб ҳайвон ва ўсимликлар учун яшаш муҳитини ҳосил қилгани боис экотизимда муҳим рол ўйнайди.
Австрия Алп клуби маълумотларига кўра, 2024 йилда музликлар ўртача 24,1 метрга эриган — бу кузатувлар тарихидаги энг юқори учинчи кўрсаткич. Айниқса, Алп тоғларидаги Отзтал музликлари тез эримоқда — уларда эриш кўрсаткичи 230 метрни ташкил этган.
Бунга аномал иссиқлик ва ёғингарчиликнинг етишмаётгани сабаб бўлмоқда. Олимларнинг таъкидлашича, энди музликларни сақлаб қолишнинг имкони йўқ.
«Одамлар ўзини-ўзи сақлаб қолиш ҳиссиётидан келиб чиқиб, иқлим учун нимадирлар қилган ҳолда ўзини ҳимоя қилиши керак», — дейди Австрия Алп клуби вице-президенти Никол Слупецки.
Шу билан бирга, БМТ 2025 йилни Музликларни ҳимоя қилиш халқаро йили деб эълон қилган, 21 март эса Халқаро музликлар кунидир. Бироқ экспертларнинг фикрича, ушбу ташаббуслар вазиятни эндиликда ўзгартира олмайди.
Тадқиқотчиларнинг баҳолашича, музликларнинг йўқолиши кўллар сони ошишига, хавфли тош кўчкилари бошланишига ва экотизимнинг бузилишига олиб келади.
Маълумот учун, феврал ойи бошида Арктика ва Антарктидадаги муз қопламининг умумий майдони 16,04 миллион квадрат километрни ташкил этган — бу 1979 йилдан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Камчаткада 7,2 магнитудали зилзила рўй берди
Жаҳон | 14:53
-
Кўпайган сувда чўкишлар, руҳий «носоғлом» минтақа, шифокорларга ҳужум ва Роғун ГЭСидан 20 йиллик шартнома
Жаҳон | 14:06
-
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди
Жаҳон | 13:47
-
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?
Ўзбекистон | 12:22
Мавзуга оид

14:46 / 20.06.2025
Австрия Ўзбекистонда агрокластерлар ташкил этишга тайёр

19:34 / 10.06.2025
Австриядаги мактабда отишма: тўққиз киши ҳалок бўлган

17:39 / 30.05.2025
2023 йилда музликлар 600 гигатонна сув йўқотди – Имомали Раҳмон

14:16 / 07.05.2025