Ўзбекистон | 14:45 / 08.03.2025
1178
2 дақиқада ўқилади

Миср Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида қўшма лойиҳани амалга оширади

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Тошкент вилоятидаги Magnit Grand Farma дори-дармон компанияси вакилларидан иборат ишчи гуруҳнинг Мисрга амалий сафари ташкил этилди.

Ўзбекистон делегацияси Мисрдаги йирик Minafarm биофармацевтика соҳасидаги компаниясининг юқори сифатли, арзон дори маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, унинг мавжуд имкониятлари ва салоҳиятини ўрганди.

Компания раҳбарияти билан ўтказилган музокаралар чоғида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзаро келишувга кўра, мазкур ҳамкорликнинг биринчи босқичида Миср компанияси мутахассисларининг Ўзбекистон фармацевтика бозорини ўрганиш, таҳлил қилиш ва тегишли лойиҳани тайёрлаш мақсадида мамлакатга сафари уюштирилади. 

Шунингдек, сафар давомида Тошкент вилояти "Паркент" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун маҳаллий ишчиларни ёллаш ва уларнинг касбий малакасини ошириш ишлари ташкил қилинади.

Кейинги босқичда эса Миср компанияси томонидан соҳага оид илғор технологияларни тақдим этиш, дистрибюторлик маркази очиш, ишлаб чиқарилган дори воситаларини мамлакатда рўйхатдан ўтказиш, маҳаллийлаштириш, ишлаб чиқариш ва хорижга экспорт қилиш билан боғлиқ вазифалар режалаштирилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!